9 апрель — Амир Темур таваллуд топган кун

Ҳар қандай тараққиётнинг замирида энг аввало олимларнинг чуқур изланишлари ётади. Бу изланишлар эса тарихий билимларга асосланиб ривожланади, ўсиб боради. Бугунги тиббиёт ҳақида ҳам шу фикрларни айтиш мумкин.  

Тарихий манбаларда ёзилишича, Соҳибқирон Амир Темур даврида барча соҳалар қатори тиббиёт ҳам тараққий этган.  

Амир Темур аҳоли ўртасида ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишига қарши тадбирларни тез-тез амалга оширган.  

Бунинг учун шаҳарларни ва бошқа аҳоли яшайдиган жойларни озода сақлаш, халқни тоза ичимлик суви билан таъминлаш чораларини кўрган. Сувни тоза сақлаш учун усти ёпиқ сув қувурлари қурдирган.

Тарихчи олима Маъмура Сулаймонова Соҳибқирон даврида тиббиёт соҳасида олиб борилган ишлар хусусида шундай фикрларни билдиради.

— Амир Темур даврида ҳар бир шаҳарда шифохона бўлган, уларда билимли ва тажрибали табиблар ишлаган.  

Жумладан, Самарқандда “Дор уш-шифо” номли йирик касалхона бўлиб, унга ўз замонасининг таниқли табиби Мир Саййид Шариф Шерозий раҳбарлик қилган. Бу даврда мамлакатда Ҳисомиддин Иброҳим Кирмоний, Мавлоно Файзуллоҳ Табризий, Мансур ибн Муҳаммад каби йирик табиблар яшаб ўтган.

Тарихий маълумотларда таъкидланишича, Мавлоно Файзуллоҳ Табризий Амир Темурнинг шахсий табиби бўлган. У Соҳибқироннинг барча сафарларида бирга бўлар эди.

Амир Темур ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва муҳандисларни салтанат корхонасига ривож берувчилар, деб атаган.  Табибларга нисбатан яхши муносабатда бўлган ва уларга ҳурмат билан қараган. 

Темур қўшинларида ярадор ва бемор жангчиларни даволовчи табиблар бўлган.

Амир Темур даврида шаҳарларда кутубхоналар, илм масканлари қатори касалхоналар, тиббий мактаблар ҳам қурилган. Бу мактаблардан етишиб чиққан  машҳур табиблар беморларни турли касалликлардан даволашган ва бу ҳақда ўз рисолаларида ёзиб қолдиришган.  

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳибқирон даврида тиббиётга қандай эътибор берилган?