Европа Иттифоқи Марказий Осиё учун асосий инвесторлардан бири, минтақанинг иккинчи йирик савдо ҳамкори. Энди ҳамкорлигимиз янада юқори босқичга кўтарилди.

Ўтган ҳафта Самарқанд шаҳрида олий даражада ташкил этилган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи саммити ҳамда ўтказилган очиқ, конструктив ва самарали учрашувлар давлатлар раҳбарларининг мамлакатларимиз ва минтақаларимиз манфаатлари йўлида шериклик ва амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга бўлган сиёсий иродаси ва қатъиятини яна бир бор намоён этди. Марказий Осиёдаги чуқур трансформация жараёнлари кўпқиррали ҳамкорликни ривожлантиришга ва дунёдаги йирик акторларнинг минтақамизга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилмоқда. Ваҳоланки, бундан етти-саккиз йил аввал бунинг учун ҳатто шароит ҳам йўқ эди. Баъзи мамлакатлар ўртасидаги чегаралар ёпиқ, савдо, транзит, бизнес, гуманитар алмашувлар ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмасди. 

Марказий Осиёнинг очиқлиги ва барча шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр экани туфайли дунёнинг эътибори яна минтақамизга қаратилди. Барча давлатлар ва ташкилотлар, ҳамжамиятлар минтақамизга яхлит организм сифатида қарай бошлади. Давлатимиз раҳбари “Euronews”га берган интервьюсида таъкидлаб ўтганидек, “шу тарзда, Марказий Осиё энди тарихнинг четида эмас, балки ўз стратегик кун тартибини шакллантираётган, жадал ривожланаётган минтақага айланмоқда. Сиёсий ирода, юқори даражадаги ўзаро ишонч ва қўшма иқтисодий ташаббуслар минтақада барқарор ривожланиш учун янги имкониятлар яратди”.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёнинг стратегик шерига яна биттага ошди. Саммит якунлари бўйича Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш ҳақида тарихий қарор қабул қилинди. Энди ҳамма гап стратегик шерикликни аниқ қарорлар, лойиҳа ва дастурлар билан бойитилишида қолди. Шу муносабат билан, давлатимиз раҳбари икки минтақа ўртасида шериклик ва ҳамкорлик бўйича тўлақонли Битимни имзолаш масаласини кўриб чиқишни таклиф этди. Бу – сиёсий мулоқотларни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ва инвестициялар, кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш демакдир. Ана шу мақсадда Ўзбекистон Президенти томонидан халқаро ва минтақавий кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича умумий позицияларни ишлаб чиқиш учун ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувларини доимий ўтказиб бориш, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ва “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” парламентлараро ҳамкорлик форумини таъсис этиш ҳамда унинг илк тадбирини шу йил кузда Ўзбекистонда ўтказиш, етакчи таҳлил марказлари ҳамкорлигини кенгайтиришни таклиф этгани айни муддао бўлди. Алоқалардаги жадалликни сақлаб қолиш мақсадида МО-ЕИ саммитини ҳар икки йилда бир марта ўтказишга келишиб олинди. 

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида иқтисодиёт ва технологик модернизацияга инвестициялар киритиш ўзаро ҳамкорликнинг устувор мезони бўлиши лозимлигини эътироф этди. Бунинг учун ўзаро шароитлар бор. Ўзбекистонда изчиллик билан қулай бизнес муҳити яратилмоқда, бозор институтлари ривожлантирилмоқда, инвестиция муҳити яхшиланмоқда. Хорижий инвесторлар учун “ягона дарча” тизими жорий этилган, валюта бозори либераллаштирилган, бизнес учун солиқ юки камайтирилган. Натижада мамлакатимиз ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликда ижобий суръат кузатилмоқда. Европа капитали иштирокидаги мингдан ортиқ корхона фаолият юритаётгани, инвестиция лойиҳалари ҳажми эса 30 миллиард еврога етгани европалик ҳамкорларнинг Ўзбекистонга ишончи ортганидан далолат беради. Шу йил давлатимиз раҳбарининг Брюсселга кутилаётган ташрифи чоғида Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши мўлжалланяптики, бу савдо-инвестиция алоқаларини янада чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очиши шубҳасиз. 

Таъкидлаш жоизки, иқтисодий боғлиқликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш учун савдо тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, Марказий Осиё маҳсулотларининг Европа бозорига кириш имкониятини яхшилаш, техник стандартлар ва сертификатларни уйғунлаштириш зарур. Шу билан бирга, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, рақамли иқтисодиёт ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш жараёнига Европа бизнесини фаол жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки ва бошқа халқаро молия институтлари орқали молиявий кўмак механизмларини фаоллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Жорий йилнинг июнида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шерикликда Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, ушбу тадбирда Европанинг етакчи компания ва банклари билан умумий қиймати 30 миллиард евродан ортиқ бўлган жорий лойиҳалар портфелини тақдим этиш кутилмоқда. Бу эса юртимизда кичик ва ўрта бизнес ривожи учун қулай шароитлар яратилиши, қўшимча минглаб иш ўринлари барпо этилиши, минтақа иқтисодий барқарорлиги ва аҳоли фаровонлигини ошириш кафолати бўлади. Боз устига, шу кунларда Тошкентда Европа инвестиция банки офисини очиш тўғрисида имзоланган битим Европа Иттифоқи мамлакатларидан Марказий Осиёга тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини рағбатлантиради. Европалик шериклар Ўзбекистон етакчисининг яна бир ташаббусини – “яшил” энергетика, инновациялар, транспорт, инфратузилма соҳаларида ва аграр секторда йирик минтақавий лойиҳаларни илгари суриш учун Инвестиция платформасини ишга тушириш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади.

Бундан ташқари, мамлакатларимизнинг иқтисодий манфаатларини яқинлаштириш бўйича қатор янги таклифлар билдирилди. Бу, энг аввало, инвестицияларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш тўғрисидаги кўптомонлама битимни имзолаш, хусусий сектор вакилларини кенг жалб этган ҳолда, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” қўшма савдо палатасини ишга тушириш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини, биринчи галда, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма минтақавий дастурларни қабул қилишга қаратилган.

Саммит давомида стратегик минерал ресурслар соҳасида ҳамкорлик ва инвестицияларни чуқурлаштириш бўйича қарор қабул қилингани эътиборга молик масалалардан бўлди. 2050 йилгача иқлим бўйича нейтралликка эришишга ва стратегик секторларда ўз мустақиллигини мустаҳкамлашга интилаётган ЕИ учун тоза энергия ва ноёб минералларига эга бўлиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Марказий Осиёда жаҳондаги марганец рудаси захирасининг 38,6 фоизи, хромнинг 30,07 фоизи, қўрғошиннинг 20 фоизи, рухнинг 12,6 фоизи ва титаннинг 8,7 фоизи каби йирик конлар мавжуд. Бу хом ашё ресурслари келажак глобал иқтисодиёти учун ҳаётий манбадир. Аммо айни пайтда улар глобал ўйинчиларни ҳам жалб қилади, уларнинг баъзилари фақатгина фойдаланиш ва қазиб олишдан манфаатдор. Европанинг таклифи бошқача. 

– Марказий Осиё – қадимий тарихга ва катта амбицияларга эга бўлган ғурурли ва мустақил давлатлар минтақаси... Биз сизнинг маҳаллий саноатни ривожлантиришдаги шерикларингиз ҳам бўлишни хоҳлаймиз. Қўшимча қиймат маҳаллий бўлиши керак. Бизнинг ишлаш тажрибамиз бунинг гувоҳидир, – деди фон дер Ляйен. 

Европа фақат хом ашёни олиб кетиш эмас, балки тўлиқ қиймат занжирини яратиш, яъни қазиб олишдан қайта ишлаш ва қайта тиклашгача бўлган жараённи шакллантиришни мақсад қилади. Бу эса маҳаллий иш ўринлари яратиш, юқори экологик ва ижтимоий стандартни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Аммо ушбу маҳсулотларни, шунингдек, тайёр саноат ва қишлоқ хўжалиги товарларини Европа бозорларига етказиб бериш учун самарали транспорт йўлакларининг йўқлиги бунда асосий тўсиқ ҳисобланади. Жумладан, Транскаспий транспорт коридорини кенгайтириш ва юк билан таъминлаш учун ўзаро мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни ва бизнес учун манфаатли шароитларни ишлаб чиқиш заруратга айланиб бормоқда. Шу муносабат билан, Президентимиз келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун Европа Иттифоқи шафелигида ушбу йўналишда жойлашган мамлакатларнинг транспорт вазирлари учрашувини чақиришни таклиф этди.

Ўзбекистон Президенти шунингдек, минтақа мамлакатларини рақамли таълим соҳасида Европа ҳаракатлар дастурига қўшиш, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчи университетлари ўртасида шериклик борасида “Йўл харитаси”ни амалга ошириш бўйича ташаббусларни илгари сурди. Маданий алоқалар хусусида сўз борганда, европалик мутахассислар иштирокида “Лазги” миллий балетининг саҳналаштирилиши маданият соҳасидаги кооперациянинг яққол мисоли бўлди. Европадаги Лувр, Берлин Янги музейи, Вена Бутунжаҳон музейи каби йирик музейларда Марказий Осиёнинг тарихий меросига бағишланган кўргазмалар муваффақиятли ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг кузида Самарқандда ўтадиган, сўнгги қирқ йилда Париждан ташқарида илк бор бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференцияси чоғида минтақамиз халқларининг бой маданияти ва санъати билан янада кенг таништириш имконияти туғилди. Шунингдек, жорий йилда Бухорода биринчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” сайёҳлик форуми ўтказилади. 

Минтақамиз ҳам, Европа Иттифоқи ҳам хавфсизлик соҳасида, жумладан, терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликка, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш масалаларида умумий таҳдид ва хатарларга дуч келмоқда. Шу нуқтаи назардан, Европа Иттифоқи билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ўзаро муносабатларимизнинг асосий йўналишларидан биридир. Хавфсизликка нисбатан умумий таҳдидлар, хусусан, терроризм, экстремизм, радикализм, кибержиноятчилик, наркотрафик ва ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тобора долзарб бўлиб бормоқда. Ўзбекистон раҳбари европалик шерикларнинг терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича мулоқотни йўлга қўйиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади. 

Саммитда кўтарилган яна бир геосиёсий хавфсизликка оид масала бундан тўрт йил муқаддам Толибон ҳокимиятга келган Афғонистонда барқарорликни таъминлаш зарурияти билан боғлиқ. Шавкат Мирзиёев “дунё Афғонистондан келаётган таҳдидларга етарлича баҳо бермаётган“ини таъкидлади: “Афғон томонини минтақавий иқтисодий жараёнларга, жумладан, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, ижтимоий соҳани қайта тиклаш йўли билан фаол жалб этиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Қабул қилинган мажбуриятларни бажариш учун халқаро ҳамжамиятнинг амалдаги афғон ҳукумати билан конструктив мулоқот ўрнатиш муҳимлигини тушуниши ва қўллаб-қувватлашига умид қиламиз”.

Хулоса қиладиган бўлсак, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этган “Марказий Осиё – ЕИ” саммитида ҳамкорлар ўзаро ҳамкорлик даражасини стратегик шерикликкача оширишга келишиб олди ва Брюссель ўз “Global Gateway” ташаббуси доирасида минтақага 12 миллиард евро миқдорида янги инвестиция пакети ажратилишини эълон қилди. 

Янги глобал тўсиқлар пайдо бўлаётган, инвестициялар қайта йўналтирилаётган ёки қисқартирилаётган, давлатлар таъсир доираларини қайта шакллантираётган бир даврда икки йирик минтақанинг муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилгани улкан Евроосиё минтақасида тинчлик ва хавфсизлик, фаровонликка хизмат қилади. 

Самарқандда бўлиб ўтган ЕИ – Марказий Осиё биринчи саммити Европа Иттифоқи билан муносабатларни мустаҳкамлаш, бир-бирларининг ўзаро иқтисодиётларини тўлдириш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Боз устига, саммит Марказий Осиё минтақаси барқарор эканлигини ва Европа билан стратегик муносабатларга тенг ҳисса қўшиши мумкинлигини кўрсатиш имконини берди. Биз учун асосий хулоса шундан иборатки, Марказий Осиё энди бир бутун сифатида қабул қилинмоқда. 

Тошпўлат Матибаев,

социология фанлари доктори, профессор

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи энди стратегик шериклардир