Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш даврида аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:

I. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора- тадбирлари

1. Белгилансинки, 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига (кейинги ўринларда – Реестрлар) киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

(а) электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

(б) табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

2. 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилсин:

(а) Реестрларга киритилган оилаларга; 

(б) “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга. Бунда:

(в) “маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида биринчи навбатда, боқувчисини йўқотган оилалар, аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат оилалар, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар, узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади;

(г) қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар “маҳалла еттиликлари” томонидан республика бўйича ҳар бир маҳалла кесимида қўшимча рўйхатлар шакллантирилишини таъминласин. Бунда ҳокимликлар тегишли туман (шаҳар) бўйича Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаган ҳолда эҳтиёжманд оилалар сонига маҳаллалар кесимида ўзгартириш киритиши мумкин.

II. Молиявий ресурслар

4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарор билан белгиланаётган моддий ёрдам ва компенсация тўловларини ҳамда ушбу тўловлар бўйича АТ “Халқ банки” хизматига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зарур маблағларни ажратсин.

III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқ қўшимча рўйхатларни шакллантириш ҳамда компенсация ва моддий ёрдам тўловларини тўлаш тартибини тасдиқласин. Бунда туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда “маҳалла еттилиги”нинг вазифалари аниқ белгилансин.

6. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:

(а) электр энергияси ва табиий газ бўйича компенсация тўловлари 
ўз вақтида тўланишини;

(б) АТ “Халқ банки” билан биргаликда жорий йил ноябрь ойида 
бир марталик моддий ёрдам тўланишини;

(в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижалар оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил қилсин.

7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда аҳоли томонидан электр энергияси ва табиий газдан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали энергия ресурсларини иқтисод қилишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М.Оллоёров)нинг:

(а) камбағал оилалар ва эҳтиёжманд аҳолини қўшимча 
қўллаб-қувватлаш чоралари билан тўлиқ қамраб олиш 
мақсадида маҳаллаларда манзилли тарғибот ишларини кучайтириш;

(б) аҳолига моддий ёрдам ажратишда маҳалла раислари томонидан  шаффофлик ва адолатлилик таъминланишини кафолатлаши 
ва шахсий жавобгарлиги белгилансин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари бир марталик моддий ёрдамни тўлаш бўйича қўшимча рўйхатларнинг тўғри шакллантирилишига ҳамда тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишига шахсан жавобгар этиб белгилансин.

10. Бош прокуратура (И.Адхамов) ушбу қарорга мувофиқ ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П.Оллоёров белгилансин.

12. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

                               Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                    Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2025 йил 2 апрель

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида