Хадичахон Каримованинг ёшини айтмайлик. Аммо у Қўштепа тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Истиқбол йўли” газетасида 52 йилдан буён ишлайди. Шундан 28 йилида газетага муҳаррирлик қилди. Туман, вилоятдаги жиддий масалалар, мавзуларни бот-бот кўтариб чиқди. Ечимига етмагунча не-не идоралар эшигини қоқди.

Кўштепада уни ҳамма танийди, ҳурмат қилади. Давлат ҳам хизматларини қадрлади. Президент фармони билан у “Шуҳрат” медали ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланди.

[gallery-22638]

Мана энди ўнлаб шогирдлар етиштирган, қатор китоблар муаллифи, қалами ўткир журналист ва мураббий Хадичахон Каримова нафақага чиқди.

Шу муносабат билан Қўштепада эҳтиром давраси уюштирилди. Фарғона вилояти ҳокимининг фармойишига кўра, Хадичахон Каримова “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди. Уни вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов тантанали равишда топширди. Шундан сўнг яна кўп табриклар бўлди. Туман, вилоят идоралари вакиллари, шогирдлари, ҳамкасблари, энг муҳими, газетанинг садоқатли ўқувчилари Ҳадичахон Каримова ижоди ва фаолиятини ўзгаларга ибрат бўлгучи ҳаёт деб атадилар.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JOpAuk8l5hg" title="Jurnalistning ibratli hayot yoʻli" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистнинг ибратли ҳаёт йўли (+видео)