Электромобиллар ва бошқа электротехникаларнинг магнит майдони инсон организм учун хавфли. Жумладан, нурланиш, саратон ва бошқа турли касалликларга сабаб бўлади.

Мамлакатимизда электротехника маҳсулотлари ва М1 тоифадаги автотранспорт воситаларининг электромагнит майдонини аниқлаш мақсадида Тошкент вилояти Пискент туманида электромагнит мослашувчанлик лабораторияси ташкил этилган.

“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” томонидан ташкил этилган пресс-турда ушбу лаборатория фаолияти билан яқиндан танишдик.

Ушбу лабораторияда хориждан импорт қилинган электромобиль ва электротехника маҳсулотларининг электромагнит мослашувчанлик маъёри аниқланади. Белгиланган меъёрга жавоб бермаган маҳсулот божхона кўригидан ўтказилмайди.

– Лабораторияда халқаро стандартлар асосида синовларни амалга ошириш имконияти яратилган, – дейди “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” бўлим бошлиғи Музаффар Хайридинов. – Лойиҳанинг амалий аҳамияти қурилмадаги электромагнит мослашувчан манбалари ва интерференцияга сезгир элементларни аниқлаш ва локализация қилиш, электромагнит мослашув талабларига жавоб берадиган қурилмаларни такомиллаштиришдан иборат.

Шунингдек, электротехника ва автотранспорт воситаларида электромагнит мослашувчанлик кўрсатгичларини халқаро талаб даражасига олиб чиқиш мақсад қилинган. Лаборатория 2023 йил 8 июнь куни Ўз ДСт ISO/IES 17025:2019 стандарти асосида аккредитация қилинган.

Бугунги кунда Пискент туманида жойлашган электромагнит мослашувчанлик лабораторияси 100-120 та автомобиль синовларини ўтказиш имкониятига эга бўлиб, туну кун узлуксиз фаолият олиб бормоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/rKxFXV2vq94" title="Belgilangan meʼyorga javob bermaydigan avtotransport vositalari Oʻzbekistonga kiritilmaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белгиланган меъёрга жавоб бермайдиган автотранспорт воситалари Ўзбекистонга киритилмайди (+видео)