Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Жорий йилнинг 14 февраль куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган асосий вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олишлари учун имкониятларни янада кенгайтириш, илм-фанни оммалаштириш мақсадида қарор қиламан:

1. Ёшлар билан мулоқотда билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида, уларни рўёбга чиқариш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан 2025 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан биргаликда икки ой муддатда креатив индустрия паркини (кейинги ўринларда – креатив парк), ҳудудларда унинг филиалларини ҳамда уларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблар фаолиятини ташкил этиш ҳамда зарур шароит яратиш чораларини кўрсин.

Креатив парк фаолиятини бошқариш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган Креатив индустрия парклари дирекцияси томонидан амалга оширилади.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг креатив парк резидентларига 2025 йил 1 майдан бошлаб 2031 йил 1 январгача бўлган муддатга қуйидаги солиқ имтиёзларини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

а) ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлаш;

б) резидентларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализaция қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритиш. Бунда резидентлар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган имтиёзларни қўллаш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Креатив индустрия субъектларини креатив парк резидентлигига қабул қилиш ҳамда тегишли резидентларга мазкур бандда назарда тутилган имтиёзларни қўллаш шартлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

4. Белгилансинки, хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига икки йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан олти ойлик имтиёзли давр билан уч йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда берилади.

Ёшлар ишлари агентлиги уч ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган ссудани ажратиш тартибини ҳамда олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. 2025 йилдан бошлаб “Эл-юрт умиди” жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида қуйидагиларни назарда тутувчи “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилсин:

а) ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;

б) саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш;

в) тайёргарлик курсларидан муваффақиятли ўтган ёшларни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича белгиланган тартибда ўқишга юбориш, ўқиш ва яшаш харажатларини қоплаб бериш. Бунда тайёргарлик курсларида ўқитиш харажатлари “Эл-юрт умиди” жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Эл-юрт умиди” жамғармасининг тегишли ҳисоб-китобларига асосан жорий йилда “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси учун 300 миллиард сўм ажратсин, келгуси йиллардан мазкур мақсадлар учун маблағларни бюджет параметрларида назарда тутсин.

6.  Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: 

а) “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари 
ва муассасаларига танловсиз ишга олинади;

б) 2025 йил 1 июндан бошлаб:

i) нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;

ii) нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлиги “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган фоизсиз ссудани ажратиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда фоизсиз ссудани ажратиш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

7. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

а) Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари (талабалари) ва тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади.

Мудофаа вазирлиги тасарруфида олий ҳарбий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда “Олий бош қўмондон” давлат стипендиясини тайинлаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади ва ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу олимпиадани ташкил этиш ҳамда унинг ғолиблари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинадиган олий таълим йўналишлари рўйхатини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Белгилансинки:

а) Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантирувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгачагрантлар ажратилади;

б) ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Бунда “Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан 10 миллиард сўмгача  миқдорда шакллантирилади:

i) Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

ii) халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва бошқа халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари;

iii) жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

iv) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

9. Белгилансинки, Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари балансидаги бино ва иншоотларни уларда ёшларни спорт, илм-фан, хорижий тиллар ҳамда касбларга ўқитиш, креатив лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа хизматларни кўрсатиш учун ижарага беришдан тушадиган маблағлар тегишли бино ва иншоотнинг балансда сақловчисига тўлиқ миқдорда (бундан аукцион харажатлари мустасно) ўтказилади ҳамда унинг фаолиятини ривожлантириш мақсадларига йўналтирилади.

10. Ахборот ва оммавий коммуникaциялар агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда илм-фан ва таълим йўналишидаги фойдали миллий интернет ресурслари реестрини шакллантирсин, Рақамли технологиялар вазирлиги улардан бепул интернет тармоғи орқали фойдаланишни йўлга қўйсин. 

11. Тошкент шаҳри ҳокимлиги 2025 йил 1 октябрга қадар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Тошкент шаҳрида Робототехника марказини барпо этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.

12. Маданият вазирлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ёшлар экспериментал театр студиясини ташкил этиш ва уни зарур жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

13. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда 2026 йилда Самарқанд шаҳрида халқаро “Технофест” фестивали доирасидаги “Take Off” стартап саммитини юқори савияда ташкил этиш чораларини кўрсин.

14. Мазкур фармон ижроси бўйича масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

     Ўзбекистон Республикаси 

               Президенти                                                                                                 Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2025 йил 26 март

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида