"Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, креатив индустрия парки ҳудудларда унинг филиаллари ҳамда уларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблари ташкил этилади.

2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январгача креатив парк резидентларига қуйидаги солиқ имтиёзлари жорий этилади:

— ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлайди;

— товарларни (ишларни, хизматларни) реализaция қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритилади. Бунда улар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.

Бундан ташқари, хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда берилади.

Фармонга кўра, 2025 йилдан "Эл-юрт умиди" жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида "Ёрқин истеъдод" лойиҳаси жорий этилади.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

— ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;

— саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш.

"Эл-юрт умиди" жамғармасига жорий йилда "Ёрқин истеъдод" лойиҳаси учун 300 миллиард сўм ажратилади. 

"Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.

2025 йил 1 июндан:

— нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМнинг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;

— нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Фармонга мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан:

— олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари (талабалари) ва тингловчилари учун "Олий бош қўмондон" давлат стипендияси жорий этилади;

— ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Бундан ташқари, ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади. 

Шунингдек, ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган "Яшил ташаббуслар"ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Мазкур жамғарма 10 миллиард сўмгача  миқдорда шакллантирилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали хорижда таълим олганлар танловсиз ишга олинади