
Аввал хабар берилганидек, Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Ёшлар кутубхонасида “Ёш китобхон” танловининг республика финал босқичи давом этмоқда.
Белгиланган 10-14, 15-19 ҳамда 20-30 ёш тоифасида ўтказилаётган танловнинг 15-19 ёшли иштирокчилари ўртасидаги баҳслар ҳам якунига етиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.
Бешта шарт бўйича ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, энг юқори – 340,3 балл жамғарган Тошкент шаҳри вакили Огулжерен Халдурдиева биринчи ўринни қўлга киритди. Унга Президент совғаси – BYD “Chazor” электромобили топширилди.
[gallery-22543]
Танловда 301,7 балл тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаган Сирдарё вилояти вакили Шаҳнозабону Муродова 75 миллион сўм, 296 балл тўплаб учинчи ўринни эгаллаган Самарқанд вилояти вакили Моҳинур Мухторова 50 миллион сўм, қолган барча иштирокчилар 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, “Ёш китобхон” танловининг республика финал босқичи 31 мартга қадар давом этади.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари