
Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш ва глобал интеграция йўлида шаҳдам қадам ташламоқда.
Маълумки, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) халқаро савдо муносабатларини тартибга солувчи энг йирик ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизнинг ушбу тузилмага аъзо бўлишини таъминлаш мақсадида изчил иш олиб бориляпти.
Табиийки, ташкилотга аъзолик республикамиз учун янги савдо имкониятларини очиб, экспорт кўламини кенгайтириш, янги бозорларга чиқишни таъминлайди. Натижада бошқа давлатлар билан савдо-содиқ сезиларли даражада ривожланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик ва бошқа саноат тармоқлари учун янги харидорлар кўпаяди.
Кутилаётган ижобий ўзгаришлар, шунингдек юртимизда фаолият юритаётган тадбиркорларга яратилаётган имкониятларни атрофлича муҳокама қилиш мақсадида ЎзА мухбири Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими Мирмуҳсин Холмуҳаммедов билан суҳбатлашди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4OWTwfHclP8" title="Oʻzbekiston iqtisodiy yuksalishostonasida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Мусулмон Зиё, Аброр Содиқов (видео), ЎзА