Қарор ва ижро

Кам сармоя талаб қиладиган, лекин тез фойда келтириш имкониятига эга соҳалар бор. Бу йўналишларни рағбатлантириш мамлакатда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини ошириш ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш учун хизмат қилади.

Шу жиҳатдан ҳам жаҳонда хизматлар соҳаси мамлакатлар иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган тармоқларидан бири саналади. У транспорт, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, молия ва бошқа кўплаб йўналишларни ўз ичига олади.

Ўзбекистонда ҳам уч йил олдин бу йўналишда катта дастур қилинган эди. Шунингдек, ўтган йилнинг 20 декабрида Президентнинг ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйишга оид фармони имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра, бу йил 1 мартдан бошлаб, 10 минг квадратгача бўлган ва олти ой давомида сотилмаган туманлардаги давлат объектлари тадбиркорларга ўн йилга тўғридан-тўғри ижарага берила бошлади.

Тўрт йил давомида ижара ҳақи вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади. Ёшларни ахборот технологиялари ва чет тилига ўқитиб, халқаро сертификат берадиган тадбиркорлар дастлабки йилда ижара тўламайди.

Кўрилаётган бу каби чора-тадбирлар ўз самарасини бераётгани эътиборга молик. Кейинги йилларда биргина сервис соҳасида қўшимча 1 миллион 500 нинг нафар аҳоли доимий даромадга эга бўлди. Хизматлар миқдори бундан етти йил олдинги 19 миллиард доллардан 65 миллиард долларга ошди. Айниқса, ахборот технологиялари, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт соҳаларида катта ўзгариш бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ҳам ўтказилди. Унда қайд этилаётган натижалар қувонарли экани, лекин имкониятлар бундан ҳам кўплиги алоҳида таъкидланди.

Дарҳақиқат, кейинги етти-саккиз йилда аҳоли даромади ва тўлов қобилияти икки карра ўсган. Бу натижага мос равишда хизматларга талаб ҳам ортган. Давлатимиз раҳбари вазирлар ва ҳокимлар хизмат турларини кўпайтириш бўйича изланиб, тадбиркорларга йўл очиши кераклигини алоҳида таъкидлади. 

Йиғилишдан кўп ўтмай – 27 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжат соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилганлиги билан аҳамиятли.

Қарорга кўра, жорий йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгилаб берилди. Унга кўра хизматлар ҳажмини ўн беш фоизга ошириш, соҳада уч миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш ҳамда 52 минг 200 та хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш каби вазифалар қўйилган. Муҳими, мазкур мақсадли кўрсаткичлар ҳудуд, туман, шаҳар ва масъуллар кесимида тасдиқланди.

Шунингдек, соҳада баъзи солиқ ставкасининг амал қилиш муддати маълум давргача узайтирилди.

– Қарор билан ҳар бир мақсад учун молиявий манбалар кўрсатиб ўтилган, – дейди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бекзод Шукуров. – Жорий йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм миқдорида кредит маблағлари, хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилади. Шунингдек, ҳудудларда шу йил 652 та драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 1 триллион сўм йўналтирилади. Бу қандай самара беради деган савол туғилиши табиий. Натижада мамлакатимиздаги соҳил бўйи дам олиш масканлари, истироҳат боғлари, туну кун фаолият юритадиган туризм йўналишларга ихтисослашган савдо ва кўнгилочар кўчаларда муҳим лойиҳалар амалга оширилади. Бугунги кунда янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамиятга эга бу ташаббусларни йўлга қўйиш ишларига киришилган. 

Хизматлар соҳаси – ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти ва аҳоли фаровонлигининг ажралмас қисми. Унинг барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилиши нафақат янги иш ўринлари, балки аҳоли учун кенг қулайликлар ва имкониятлар манбаи ҳам ҳисобланади.

Шунинг учун мазкур соҳани қўллаб-қувватлаш иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда катта аҳамиятга эга.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хизматлар соҳасининг ривожланиши мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилади