– Агарда тухум йўналишида паррандачилик ташкил қилмоқчи бўлсангиз, сизга Франция кредит линиясидан 5-7 йилгача муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан 1 млн. Еврогача кредит ажратиш имконияти мавжуд, – дейди Франция тараққиёт агентлиги иштирокидаги чорвачилик йўналиши лойиҳасининг Фарғона вилоятидаги координатори Санжар Эргашев.

– Агарда Франция кредит линиясидан 1350 млн. сўмгача кредит олсангиз ва тухум йўналишида парранда ташкил қилсангиз, ўрнатилган  талабларга мос келганда олинган кредитнинг 30-40 фоизигача, яъни 500 млн. сўмгача қайтармай, уни грант маблағига қайта расмийлаштириб олишингиз мумкин.  

Кредитлар Халқ банкида 17,0 фоиз, Ҳамкорбанк, Микрокредитбанк, Бизнесни ривожлантириш банки томонидан эса  19,0 фоиз ставкасида ажратилмоқда.  

Ўзбекистон – Франция муносабатлари икки мамлакат раҳбарларининг яқиндаги Париж учрашувларидан сўнг янада мустаҳкамланди. Масалан, Фарғона вилоятида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда Франция кредит линияси маблағидан  форель балиқчилигини ривожлантириш бўйича ишлар авж олди.  

Ўтган қисқа давр ичида Франция кредит линиясидан форель балиқчилиги учун 4,1 млрд. сўм кредитлар ажратилди.  

– Агар Франция линиясидан имтиёзли кредитларни олиш жараёнида фермер ёки тадбиркор гаров таъминоти билан боғлиқ муаммоларга учраса, унда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖнинг кафиллик хизматидан фойдаланса бўлади, – дейди Санжар Эргашев. – Ушбу компания тадбиркорларга кредит ажратилишида гаров учун 5 млрд. сўмгача кафил бўлади.

Шундай қилиб Франция тараққиёт агентлиги юртимизда чорвачилик маҳсулотлари етиштиришнинг фаол иштирокчисига айланди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачиликни ривожлантириш учун Франция кредитлари берилади