Қўшма Штатлар Украина билан минерал ресурслар бўйича келишув доирасида Киевнинг асосий сармоявий лойиҳалари устидан назорат ўрнатиш ниятида, деб ёзди “Bloomberg” ҳужжат лойиҳасига таяниб.

Агентлик маълумотига кўра, давлатлар шу тариқа бошқа иттифоқчилар иштирокига вето қўйиш ҳуқуқини қўлга киритиб, Украинанинг ЕИга қўшилиш режасига путур етказмоқчи.

Президент Дональд Трамп маъмурияти инфратузилма лойиҳалари ва табиий ресурслар қазиб олиш учун устувор сармоявий имкониятни қўлга киритмоқчи.

Битим лойиҳасига кўра, қўшма лойиҳалардан олинган фойда махсус жамғармага тушади. 5 менежердан уч нафари Американинг DFC корпорацияси томонидан тайинланади. Шунингдек, АҚШ баъзи қарорларга вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлади. Киев ресурслар ва инфратузилма соҳасидаги янги лойиҳалардан тушган даромаднинг ярмини жамғармага

юборади. Қўшма Штатлар барча даромадни ва сармоя қопланмагунча, яна 4 фоизни олади. Вашингтон Киевга берилган пулни жамғармага қўшилган ҳисса, деб билади.

Молия вазири Скотт Бессент аввалроқ ресурсларни қазиб олиш соҳасида ҳамкорлик бўйича кенгайтирилган келишув яқин орада якунланиши ҳақида маълум қилган эди.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Bloomberg: АҚШ Украинадаги барча сармоявий лойиҳаларни назорат қилмоқчи