Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Мудофаа вазири, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Иброҳим Абдураҳмонов Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги оқилона сиёсати натижасида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, экспорт ҳажмини ошириш, бозордаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда деҳқонлар даромадини кўпайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро муносабатлар истиқболларини белгилаш, фаолият йўналишларига оид қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган натижаларга эришиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги қўшинларида соҳага оид малакали кадрларни тайёрлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш бўйича фикр алмашилди.

Учрашувда ҳамкорликка янги сифат бахш этиш, анъанавий дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда барча йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича меморандум имзоланди.

Меморандумга кўра, Мудофаа вазирлиги экин ерларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги мутахассислари иштирокида агротехник тадбирларни амалга ошириш, чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ахборот ва тажриба алмашиш йўлга қўйилади. Бундан ташқари, мутахассислар учун тренинглар ташкил этиш, экин майдонлари ва яйловлардан унумли фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш, уруғчиликни ривожлантириш ҳамда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш каби йўналишларда ҳамкорлик амалга оширилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди