Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида "Мамлакатда экологик хавфсизликни барқарорлаштириш тенденциялари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари, полковник С.Мамаюсупов, Ўзбекистон экологик партияси раҳбари А.Ҳамзаев, Бош прокурор ўринбосари - адлия катта маслаҳатчиси Ш.Тўхтабоев, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари Ж.Казбеков ва ҳудудлардан 755 нафар тингловчи иштирок этди.

Конференцияда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш масаласига эътибор қаратилди.   

Соҳага оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва унга чек қўйиш учун таъсирчан чораларни кўллашни янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.  

Экологик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларидан келиб чиқиб таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.   

Экологик хавфсизликни таъминлаш юзасидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида илмий асосланган таклифлар тайёрланди.   

[gallery-22451]

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган тадбир якунида вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида марказ ҳудудига дарахт кўчатларини экилди.   

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик хавфсизликни барқарорлаштириш тенденциялари