Турли экологик муаммолар оқибатида тупроқ унумдорлиги пасайиб, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда қийинчиликлар юзага келаётгани барчамизга маълум. Шу боис мамлакатимизда тупроқни муҳофаза қилиш, унинг унумдорлигини ошириш, тупроқларнинг ҳолатини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Президентимизнинг қатор қарорлари қабул қилиниб, соҳани ривожлантиришда муҳим дастуруламал бўлмоқда.

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Республикада шўрланган ва унумдорлиги паст бўлган ерларни экин майдонларига айлантириш ҳамда ҳосилдорликни ошириш масалалари: муаммолар ва ечимлар” мавзусида семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистонда тупроқ шўрланиши муаммолари ва уларнинг ечимлари ҳамда тупроқ деградациясига қарши курашишда замонавий ёндашувлар кенг муҳокама қилинди. Соҳа мутахассисларининг таклиф-тавсиялари ва мулоҳалари тингланди.

Қайд этилганидек, “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида"ги қонун қабул қилинган бўлиб, унда тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг ва ер участкалари ижарачиларининг тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилган.

Бундан ташқари, тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш, тупроқларнинг ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш, шунингдек, масъул вазирлик ва идораларнинг ваколатлари, ерларни рекултивация қилиш, тупроқ ҳолати ва сифатига таъсир қилувчи лойиҳалар, воситалар ва технологияларни давлат экспертизасидан ўтказиш масалалари ўз аксини топган.

Ердан фойдаланишда қонунчиликка риоя қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлашга эътибор қаратиш, шўрланган ерларни экин майдонларига айлантириш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, муҳокамаларда сўз олган депутатлар мураккаб иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш, замонавий агротехнологиялар ва амалиётларни жорий этиш, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тупроқ муҳофазасидаги муаммо ва ечимлар