Ҳиндистоннинг Харяна штати, Рохтак шаҳрида жойлашган Маҳарши Даянанд университетида ўтказилган ёшлар фестивали доирасида Ўзбекистон, Россия ва Ҳиндистон спортчилари иштирокида белбоғли кураш бўйича халқаро "Дўстлик" турнири ташкил этилди.

Шиддатли баҳсларга бой мусобақада ўзбекистонлик курашчилар юқори натижалар қайд этишди. Хусусан, Ҳасанбой Ўрайимов, Аббос Аҳмаджонов, Муроджон Ҳамидов, Достонбек Обиджонов, Самандар Абдусаломов, Азимжон Юлдошев, Фарангиз Абдунабиева ва Шириной Юлдошева олтин медалга сазовор бўлди. Уларнинг ғалабаси шарафига Ҳиндистонда Ўзбекистон мадҳияси янгради.  

Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик спортчилар жами 11 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллашди. Беллашувларни ўзбекистонлик ҳакамлар Элмурод Абдуллаев ва Жамшидбек Эгамов ҳам бошқариб борди.  

Турнир доирасида Ўзбекистонинг Ҳиндистондаги элчихонаси ташаббуси билан ушбу мамлакатнинг маданият ва спорт идоралари ҳамда парламент вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Музокаралар натижасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон белбоғли кураш федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Келишувга кўра, "Дўстлик" турнири анъанавий халқаро мусобақага айлантирилиб, унинг навбатдаги босқичи 2026 йилда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилди.  

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров иштирок этди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда белбоғли кураш бўйича "Дўстлик" турнири ўтказилди