Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи “Tbilisi Grand Slam – 2025” халқаро турнири Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди.

Дунёнинг 52 давлатидан келган 385 нафар полвонлар баҳс олиб бораётган мазкур мусобақанинг илк кунида Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфуллоев  -66 кг. вазн тоифасидаги беллашувларда бронза медалига эга чиқди.

Мазкур медаль учун ўтган рақобатда Азизбек  озарбайжонлик Рашад Елкиевни, Абдураҳим эса мезбонлар вакили Лаша Надирадзени таслим этди.  

Бугун, 22 март куни қуйидаги дзюдочиларимиз медаллар учун баҳс олиб боради:

-73 кг: Обидхон Номонов — Аҳмадзод Масуди (Тожикистон)/Андреу Киприанос (Кипр)  

-81 кг: Сухроб Турсунов — Эржан Канатбеков (Қирғиз Республикаси)

-63 кг: Маржона Нуруллоева — Авити Алкараз (Мексика)  

-70 кг: Ширинжон Йўлдошева — Ирен Педротти (Италия)

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз Тбилисида совриндор бўлди