Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 7 ойида 215 та такси агрегатори солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Ўтган йилда бу кўрсаткич 155 та эди.

Жами 262,2 миллион марта йўловчи ташиш амалга оширилган. Йўловчи ташиш айланмаси 5 триллион сўмдан ошди. Ўртача битта чек 19 минг 77 сўмни ташкил этган. Ўтган йилда 18 минг 456 сўмни ташкил этган.

Агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан 457,3 мингга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар шуғулланмоқда. Агрегаторлар орқали 3 миллион 480 нафар аёл фаолият юритмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистонда 2 июндан бошлаб ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари даромадлари йиллик 100 миллион сўмдан ошганда, улар учун солиқларни онлайн такси агрегаторлари тўлайди.  

Хабарда қайд этилишича, 7 ой давомида такси хизматини кўрсатган 1,8 минг ҳайдовчи 100 миллион сўмдан ортиқ даромад олган. 7 ойда агрегаторлар 98,8 миллиард сўм солиқ тўлади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
7 ойда 1,8 минг такси ҳайдовчиси 100 миллион сўмдан ортиқ даромад олган