Парламент қуйи палатаси мажлисида маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Маърузачи томонидан қайд этилганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74/1-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш, бироқ бир йилда кўпи билан ўттиз кунгача қисқартирилиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, тузалиш йўлига ўтганини тасдиқловчи ҳаракатларни бажариши муносабати билан жазо муддатини қисқартиришнинг процессуал тартиблари ҳамда зарур бўлган адабиётлар билан таъминлаш белгиланмоқда.

[gallery-22326]

Бундан ташқари, маҳкумнинг китоб ўқигани фактини тасдиқлаш бўйича комиссия тузилиб, комиссия ҳузурида имтиҳон (тест синови) топшириш орқали амалга оширилиши ҳамда комиссия йиғилиши йилига камида икки марта ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Жазо муддатини қисқартириш жазони ижро этиш муассасаси тақдимномасига биноан ёки қонунчиликда белгиланган ҳолларда маҳкум ёки унинг ҳимоячиси илтимосномасига кўра амалга оширилиши мумкин. Маҳкум ёки унинг ҳимоячиси комиссия қароридан норози бўлган тақдирда судга мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланмоқда.  

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳкумларни аҳлоқан тузатиш, уларда жамият қоидалари ва анъаналарига нисбатан ҳурматни шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб ўқиб, имтиҳондан ўтган маҳкумнинг жазоси қисқартирилади