Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида туман ҳокимлари, пахта кластерлари корхоналарининг раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирокида Бекобод туманидаги “Авангард” ҳудудида жорий йил ҳосили учун чигит экиш тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.

Унда баҳорги агротехник тадбирларни тизимли ташкил этиш, экиш жараёни, илғор агротехнологияларнинг қўлланилиши ва ҳосилдорликни оширишдаги вазифалар тўғрисида сўз борди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Тошкент вилоятида янги мавсумга тайёргарлик доирасида сифатли чигит танлаш, экин майдонларини пухта тайёрлаш ва замонавий техникаларни жалб қилиш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. 

Айниқса, томчилатиб суғориш ва ер унумдорлигини оширишга хизмат қилувчи инновацион усулларни жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Семинарда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев жорий йилда жами 45,5 минг гектар майдонга уруғ қадаш режа қилинганини айтиб ўтди. Шунингдек, Хитой технологияси асосида 22 минг гектарга яқин ҳудудга чигит экилади. Ўтган йилгига нисбатан ҳосилдорлик режаси 7 центнерга оширилади. 

Ўтган мавсумда Бекобод, Бўка, Оққўрғон туманларининг айрим ҳудудларида чигит кечикиб экилгани, Қуйи Чирчиқ туманида эса агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилмагани ҳосилдорликнинг кескин пасайишига сабаб бўлгани ҳақидаги хато ва камчиликларга ҳам тўхталди. Чигит экишни 1 апрель кунигача якунлаш учун барча туманларда экишни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш ва кўчатни тўлиқ ундириб олиш бўйича бугундан бошлаб ҳар бир туман ва ҳудудларда ялпи сафарбарлик эълон қилиниб, чигит экиш ишлари оммавий равишда бошланди. 

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдураҳмонов ҳам сўзга чиқиб, ғўзани плёнка остида интенсив технологиялар асосида етиштиришда ерни сифатли экишга тайёрлашнинг самарадорлиги, чигит экиладиган майдонларга сув тежовчи технологияларни қўллаш тўғрисида йиғилганларга кенг тушунтириш берди. 

Шунингдек, журналист ва блогерлар қишлоқ хўжалигидаги янгиликлар ва чигит экиш жараёнидаги ислоҳотларга оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Иштирокчилар фермерларнинг иш жараёни ва аграр ислоҳотларнинг амалий натижалари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқон ерга чигит қадади