
2024 йилда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz савдо тизимида алоқа операторларининг 4 830 та мобиль ва қисқа рақами сотилди. Сотиб олинган рақамларнинг 95 фоизи жисмоний, 5 фоизи эса юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.
Савдоларда энг қиммат рақам 1 миллиард 70 миллион сўмга сотилиб, бу электрон тизим фаолияти бошланганидан буён рекорд кўрсаткич бўлди.
2025 йил бошидан буён 1 152 та мобиль ва қисқа рақам сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,5 фоизга кўп. Шу даврда энг қиммат рақам 140,0 млн сўмга баҳоланди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА