Журналист мулоҳазалари

Қизиқ замонлар келди. Дунё сиёсатини учта йирик давлат белгилаяпти. Улар ичида ҳамон АҚШ етакчилик даъвосида. Россия – Украина урушига ҳам воситачиликни зиммасига олди.  

Аслида бу мулоҳазаларни ёзиш ниятим бўлмаган. Аммо йиллар, ойлар, ҳатто кунлар эмас, соат сайин айрим давлатларнинг анъанавий муносабати бир дақиқада аксига айланганини тасаввур қилиш қийин.  

60 йилдан ошибдики, “Озодлик” радиосини биламан. Талаба бўлганимда устозлар бу радио ҳақида гоҳ баралла, гоҳ пичирлаб гапирганларини эшитганман. Кейин эса касбим тақозосига кўра тинглаб бориш лозим бўлди.

“Озодлик”, менимча, ҳамиша тўқсонга ўн қабилида ишлаган. Яъни эшиттиришларнинг катта қисми нохолис, ёлғон, ҳатто туҳматдан иборат бўлар эди. Аҳён-аҳёндагина ҳақиқатда жамият ва ҳаётда бор камчиликлар тилга олинарди.

Бундай дейишга асосларим бор, албатта.

2004 йил апрелида мен Ўзбекистон телевидениесининг “Ахборот” дирекцияси мухбири сифатида Ўзбекистон туманидаги қишлоқ хўжалиги ишлари ҳақида репортаж тайёрлаганман. Унда пахта ниҳолига ишлов бериш акс этган. Лавҳа сўнггида бир кўринишда жамоа аъзоларига иш ҳақи берилаётгани ҳам кўрсатилган. Ўшанда “Озодлик”нинг Тошкентда бюроси, вилоятларда эса мухбирлари бўлган. Лавҳа эфирга берилгач, “Озодлик”нинг мухбири Носир Зокир ширкат аъзоларига аслида иш ҳақи берилмагани, кўрсатилган воқеликни эса тасвирчи ташкил этган, дея туҳмат ва ёлғон ахборот тарқатди. Биз “Ахборот” дирекциясида унга жавоб беришга қарор қилдик. Биз тасвирчи билан воқеа жойига қайтиб бориб иштирокчилар, гувоҳлар кўрсатмаларини, инсайдер сўзларини ёзиб олиб “Озодлик” ёлғонларини фош этдик. Кўрсатув арафасида “Озодлик” таҳририятига қўнғироқ қилиб “Шайбон” тахаллусли мухбири ва Тошкент бюроси раҳбари Раҳматжон билан суҳбатлашдик. Уни ҳам кўрсатувга киритдик. Хуллас, шармандаси чиқди уларнинг.

Кўрсатув эфирга узатилгач, эртаси куни ишга, телевидениега келсам, кириш йўлаги олдида (“Пахтакор” метро бекатининг кириш гумбазли биноси қаршисида) йигирма чоғли одам шиор кўтариб туришибди. “Обидов, “Озодлик”дан қўлингни торт!” деб ёзилган эди шиорда. Уни тутиб турган йигитларнинг биридан сўрадим, Обидов ким ўзи, деб. У эса, ўқидингизми, ўтинг бу ёққа деди. Шунда икки ёқасидан маҳкам тутиб, ўша Обидов менман, сен кимсан ўзи, дея бақирдим. У шиор дастасини ерга ташлаб жон талвасасида қўлимдан чиқишга уринар эди.  

– Жон ака, мени қўйиб юборинг, биз мардикорлармиз, соатига 5 минг сўмдан (воқеа 2004 йилда бўлган) берамиз деб Чорсудан ёллаб олиб келишган ҳаммамизни, – дерди у.

Шовқин-сурондан шиор дастасини кўтарган иккинчи йигит ҳам ташлади-ю қочди. Қолганлари қўлимдан шеригини юлқиб олдилар ва метро бекати томон югурдилар.

Шу куни кечқурун “Озодлик” радиосида “Тошкентда норозилик намойиши бўлиб ўтди” сарлавҳали мақола берилди. Унда “Ахборот мухбири Муҳаммаджон Обидов “Озодлик”ни асоссиз айблагани” айтилиб, бир гуруҳ тошкентликлар телевидение биноси олдида норозилик намойиши ўтказгани айтилади. Аммо воқеликнинг мен иштирокимдаги давоми ҳақида бир сўз дейилмаган.

Умуман, “Озодлик” туҳмат, ёлғон ахборот яратиш ва тарқатишнинг ҳаддини олган. Унинг журналистлари куч ва маҳоратини холислик асосида  сарфлаганидами, аллақачон таниқли ижодкор бўлар эди.  

“Озодлик”нинг малакаси юқори, сиёсатдон, гапга чечан журналистлари нега ёлғондан қочмайди, деб кўп ўйлайман. Билсам, улар 2005 йилда Ўзбекистондан чиқариб юборилганидан кейин инсайдер – мамлакатдан ахборот етказиб турувчилар “чув” тушириб қўяр экан.

2020 йилда “Озодлик” Қувасойда бир гумондорни милиция ходимлари уриб ўлдириб қўйдилар, деб ваҳима кўтарди. Қўни-қўшни, қариндош-уруғ “марҳум”нинг уйига боришса, унга ҳеч нима қилмаган, ҳеч ким урмаган ва табиийки, тирик экан. Шунда “марҳум” “Нега мени ўлдига чиқардинг”, дея “Озодлик”ка мурожаат қилди. Аммо “Озодлик” кўзини бақрайтириб тураверди.

Ўша пайтда мен Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари эдим. “Озодлик” радиосидан раддия талаб қилиб чиқдим. Аммо жавоб бўлмагач, бўлган воқеликлар: ёлғон, туҳмат эшиттиришларни инглиз тилига таржима қилдириб, АҚШ Давлат котиби Майк Помпеога электрон мактуб йўлладим. Унда туҳматчи “Озодлик” журналистларига нисбатан чора кўришини сўрадим. Билмадим, шу хат сабабми, лекин ўша кунлари “Озодлик” радиосининг Прагадаги ўзбек шуъбасида ўзгаришлар рўй берди. Шуъба раҳбари вазифасидан озод қилинди.

Кейин “Озодлик”нинг энг иқтидорли журналистларидан бири менга қўнғироқ қилиб, ўпкаланди: “Инсайдерга ишониб қолибмиз...”.

Шу каби асосланмаган, нотўғри маълумотга таяниб ёлғон, туҳмат, нохолис ахборотлар тарқатилаверди, тарқатилаверди...

Қайсидир сайтда ўқидим. АҚШ давлат департаменти “Озодлик” учун бир йилда 1 млрд доллар пул сарфлар экан. Қизиқ, Америка учун шунча маблағ сарфлаб ўзбек ва бошқа тилларда радиоэшиттириш тарқатиш ўзи нимага керак? Бу пуллар Америка халқи фаровонлигига ишлатилса бўлмайдими?

Ҳар ишнинг ўз вақти бўлар экан. Доналд Трамп лавозимга  келди-ю, назаримда энди “Озодлик”нинг куни битади, чоғи.

– Бу каби ахборот воситаларини молиялаштиришни тўхтатамиз, – дейишмоқда АҚШ Президентининг юқори мартабали мулозимлари.

Куни кеча эса оддий америкаликлар Оқ уй қаршисида “Озодлик” радиоси фаолиятини тўхтатишни талаб қилиб намойишга чиқибди. Замонани қаранг –а!

Муҳаммаджон Обидов,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.

PS. Ҳа, яна бир гап. Вашингтондаги намойишлар юртимиздаги илгари “Озодлик”нинг косасидан яланиб юрганларга ёқмабди шекилли, Россиянинг қўли Вашингтонга етиб борди, дея яна ҳақиқатни булғамоқчи бўляптилар. Йўқ, жаноблар, кўзингизни очинг, “Озодлик” керак эмаслиги ҳақидаги фикр АҚШ раҳбарига тегишли ва Америка солиқ тўловчилари уни қўллаб-қувватлаяптилар, холос.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/iG9E3AfJy9g" title="“Ozodlik” radiosi yopiladimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Озодлик” ёпиладими? (+видео)