Кейинги йилларда ички ва ташқи бозорда ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Бу эҳтиёжни қондириш, экспорт салоҳиятини ошириш учун маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш зарур.

Шу мақсадда “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилган. 

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида мазкур қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларни турли таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш ва барқарор даромад олишни кафолатлаш учун Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги суғуртасидаги йўқотишларни баҳолаш, шунингдек, суғурта ҳодисалари бўйича етказилган зарар миқдорини аниқлаш мустақил экспертлар томонидан амалга оширилади. 

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилиб, суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларнинг суғурталанган табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларини қоплаш учун Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, етмаган қисми республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Қонун билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларнинг хавф-хатарлар туфайли етказилган зарарлари ўрнини қоплаш бўйича ҳуқуқий асос яратилади.

Соҳада таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланмоқда. Қонун билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий барқарорлиги таъминланади ҳамда турли хавф-хатарларнинг молиявий таъсирини камайтириш имкони яратилади. 

Мажлис якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқонларнинг табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларини қоплашнинг янги тизими яратилади