Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвестор Юань Яньпин бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.

Учрашувда Қувасой шаҳридаги саноат зонасида умумий лойиҳа қиймати 100 миллион доллар бўлган тракторлар ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлаш масаласи  муҳокама қилинди.  

Хитойлик ҳамкорлар билан Фарғона трактор ишлаб чиқариш корхонаси рўйхатдан ўтказилди. Жорий йилнинг якунига қадар “Тулпор” миллий бренди асосида  бир нечта русумдаги тракторлар ишлаб чиқарилади. Корхона том қисмига 2 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга қуёш панеллари ўрнатилади ва  мустақил ўзини электр билан таъминлайди.

Икки босқичли лойиҳага кўра, биринчи босқичда тракторлар ишлаб чиқарувчи завод қурилади ва кейин бутловчи қисмлар тайёрлаш ва техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш мақсадида Smart технологиялардан фойдаланилади.  

Тракторлар маҳаллий ва хорижий харидорларга етказиб берилади.  

Дастлабки босқич учун 30 миллион доллар йўналтирилиб, 250 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Учрашувда вилоят ҳокими лойиҳани белгиланган талаблар асосида тезроқ ишга тушириш юзасидан ўз тавсияларини билдириб ўтди ва мутасаддиларга ҳамкорлик бўйича зарур топшириқлар берди.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада миллий бренд асосида тракторлар ишлаб чиқарилади