
Бугун олтин нархи янги чўққини забт этди, қимматли қоғоз ва хом нефть эса глобал савдо уруши кучайиши асносида тобора пасаймоқда. Иқтисодий ва сиёсий ноаниқлик туфайли молиявий бозорда таваккалчилик ҳисси ҳукмрон, маблағ хатарли активлардан узоқлашмоқда.
“Euornews” ёзишича, олтин фьючерси 1,5 фоиз қимматлашиб, тарихда биринчи марта унция учун 3000 долларга кўтарилди.
Трампнинг тарифлар билан боғлиқ сиёсати ва геосиёсий кескинлик шароитида хавфсиз активга талаб ортган. АҚШнинг қўшни давлатлар билан бож масаласидаги тортишуви авж олиши туфайли глобал иқтисодий манзара ҳам ўзгараётгандек.
Америка Президенти пўлат ва алюминий импортига 25 фоизлик умумий бож жорий қилди. Канада ва Европа Иттифоқи бунга жавоб чораси қўлламоқда. Кўҳна қитъанинг океан ортидан кириб келаётган вискига қўшимча солиқ солиш режасига жавобан, Трамп ЕИ виноси ва бошқа спиртли ичимликларга 200 фоиз тариф жорий этиш билан таҳдид қилди.
Мусулмон Зиё, ЎзА