Кейинги йилларда Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажрибалар жорий қилинди. Бироқ транспорт воситалари сони тез суръатларда кўпайиб бораётгани йўл ҳаракати бошқарув тизимларини янада такомиллаштириш заруратини келтириб чиқарди.

Ҳозир Тошкент шаҳрида жами 1150 та светофор мавжуд бўлиб, улардан 80 таси «ақлли» светофорлардир. Бу светофорлар реал вақт режимида ҳаракатни оптималлаштиради. Уларда йўналтиришлар муддати транспорт оқимининг ҳолатига қараб сигнал орқали белгиланади: қизил – 45±3 сония, сариқ – 3 сония, яшил – 40±5 сония. Бу тизим халқаро тажриба асосида ишлаб чиқилган.

Умуман, бугунги кунда юртимиз бўйлаб 4628 та светофор ўрнатилган, 2510 та онлайн ишловчи стационар радар ва камера тизимлари фаолият юритмоқда, Тошкент шаҳрида эса бундай қурилмаларнинг сони 650 тани ташкил этади. 

Шу ўринда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида эришилган натижаларга назар ташлаймиз: 2024 йилда республикада автомобиллар сони 600 мингтага, бундан ташқари, мамлакат аҳолиси қарийб 1 миллион нафарга кўпайди. Мазкур омиллар йўлларда ҳаракат қатнашчиларни сони ошишига таъсир кўрсатаётган бўлсада, республикадаги умумий йўл транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) сонининг камайиш динамикаси сақланиб қолмоқда.

2024 йил давомида ҳайдовчилар томонидан қарийб 20 миллионга яқин йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир этилган бўлиб, бунда 10 ва ундан ортиқ қоидабузарлик қилган ҳайдовчилар сони 38 мингдан зиёдни ташкил этади. Ўтган 2024 йилда қайд этилган 9 мингтадан ортиқ ЙТҲларнинг 46 фоизи йил давомида 10 тадан кўп қоидабузарлик қилган ҳайдовчилар ҳисобига тўғри келади.

Шу билан бирга, республикада рўйхатга олинган 5 миллиондан ортиқ транспорт воситаларининг 1 миллиондан ортиғи йил давомида умуман қоидабузарлик қилмаган. Шунингдек, 2024 йил давомида содир этилган қоидабузарликлар туфайли давлат бюджетига 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилган. 

МДҲ давлатлари билан қиёсланганда, Ўзбекистон 2019 йилда йўл-транспорт ҳодисалари сони бўйича бешинчи ўринни эгаллаган. 2024 йил якунига кўра, республикамиз МДҲ давлатлари орасида Озарбайжондан сўнг 2-ўринда қайд этилди.  Шу билан бирга, қўшни Қозоғистонда 2024 йилда авариялар сони икки баробар ошиб, 31 минг 597 та ЙТҲ қайд этилган. 

Тошкент шаҳридаги светофорларни бошқариш борасидаги масалалар хусусида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошов қуйидаги жиҳатларни таъкидлади:

– Ҳар бир чорраҳанинг ўзига хослиги сабабли светофор сигналларининг давомийлиги қатъий эмас, аксинча, транспорт оқимининг ҳолати ва тирбандлик даражасига қараб белгиланади. Яъни, чорраҳалар аҳамияти ва ҳаракат зичлигига қараб, светофорнинг яшил ва қизил сигналлари энг минимал оралиқ вақти 15 сониядан 60 сониягача фарқланади. Бу эса тирбандликларни самарали бошқариш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Аҳоли орасида радар тизимлари ва камералар аниқлигига доир саволлар ҳам мавжуд. Шу сабабли, my.gov.uz платформаси орқали ҳайдовчилар қайд этилган қоидабузарликлар бўйича шикоят қилиш имкониятига эга. Мазкур платформада фотомаълумотлар 730 кун, видеомаълумотлар эса 90 кун сақланади. Бу жараён шаффофлик ва ишонч даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Шу ўринда бир мулоҳаза: вилоят ва шаҳар марказларида йўлларда максимал тезлик 60 км/соат қилиб белгиланиши йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришга ёрдам берди, бироқ Тошкент шаҳрида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳам бор. Жумладан, тирбандликнинг кучайиши шаҳардаги транспорт оқимини оптималлаштириш борасида янада самарали ечимларни талаб этмоқда. Асосий вазифа – тезлик чекловларининг ижобий ва салбий томонларини синчиклаб таҳлил қилиш, фуқароларнинг фикрлари билан ҳисоблашиш ҳамда инновацион технологиялар ва жамоатчилик фикрини уйғунлаштирган ҳолда узоқ муддатли самарали механизмлар ишлаб чиқишдир. 

Маълумотларга кўра, келажакда Тошкент шаҳрининг транспорт бошқарув тизимини янада такомиллаштиришда сунъий интеллект ва машинавий ўқув технологияларидан кенг фойдаланиш режалаштирилган. Ушбу илғор технологиялар транспорт оқимини аниқ башорат қилиш, тирбандликларни камайтириш ва йўл инфратузилмасини самарали бошқаришда янги имкониятлар очиши мумкин. 

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда жарималар эмас, балки хавфсизлик маданиятини шакллантириш ва ҳайдовчиларнинг масъулиятини ошириш, айниқса муҳим. Таълим ва тарғибот ишлари орқали аҳоли онгида хавфсизлик маданиятини шакллантириш, энг аввало, инсон ҳаётини сақлаш йўлларда хавфсиз муҳит яратишнинг энг самарали усулларидан биридир.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ҳайдовчилар интизоми муҳим, лекин йўл инфратузилмасининг ҳолати ҳам катта аҳамиятга эга.

 Йўл инфратузилмасига ким жавобгар?

2024 йил 19 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонуни маҳаллий ҳокимликлар, Транспорт вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигидаги масъулиятини белгилайди. Қонуннинг 6- ва 15-моддаларида назарда тутилган ташкилотлар, "йўл эгалари" йўлларнинг ҳолати учун ҳам жавобгар.

Аммо амалиётда кўпчилик муаммолар учун фақат ЙҲХХ айбдор қилинади. ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошовнинг маълум қилишича, 2024 йилда 4927 та тақдимнома чиқарилган бўлиб, улар йўл қопламаси таъмири, пиёдалар хавфсизлиги ва тирбандликларнинг олдини олиш каби масалаларни ўз ичига олади.

Шунингдек, савол туғилади: йўл инфратузилмасидаги камчиликлар сабабли содир бўлган автоҳалокатларда товон пулини ким тўлайди?

Агар аварияга йўлнинг ёмон ҳолати сабабчи бўлса, жавобгарлик фақат ҳайдовчи ёки пиёда зиммасига тушмаслиги керак.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги фақат жарималар ёки ҳайдовчилар интизомига боғлиқ эмас. Инфратузилмани яхшилаш, масъул ташкилотларнинг ўз вазифаларини лозим даражада бажариши ва тизим шаффофлигини ошириш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Умуман, Тошкентнинг транспорт бошқарув тизими ўзининг мураккаблиги ва самарадорлиги жиҳатидан Марказий Осиё мамлакатлари учун намуна бўлишга астойдил интилмоқда. Айни чоғда, транспорт хавфсизлигини таъминлаш жараёнида асосий эътибор технологияларга эмас, балки инсон омилига қаратилиши зарурлиги тобора равшанлашмоқда. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Тошкент транспорт тизими нафақат хавфсиз, балки замонавий ва рақобатбардош инфратузилмага айланиши мумкин.

Абдуазиз ХИДИРОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги: рақамлар ва ҳақиқат