Шу кунларда Москва шаҳрида “Fashion StyleRussia”, “Интерткань 2025 Баҳор“ ва “Легпром МДҲ+” халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

Тадбирлар доирасида йирик B2B учрашувлари ўтказилиб, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ҳамда Россиянинг йирик импортёрлари ва улгуржи харидорлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ташаббуси билан ушбу учрашувларда 40 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона ўз маҳсулотларини намойиш этиб, янги бозорларга чиқиш имкониятига эга бўлди. Бу эса нафақат экспорт салоҳиятини ошириш, балки юртимиз тўқимачилик саноатининг халқаро майдонда ўз ўрнини эгаллаб бораётганидан далолатдир.

Учрашув натижаларига кўра, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига катта қизиқиш билдирилиб, қатор йирик компаниялар билан ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Албатта, бу миллий маҳсулотларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлайди. Аҳамиятлиси, мазкур кўргазмалар нафақат савдо алоқаларини кучайтириш, балки янги технологиялар ва дизайн ечимларини ўрганиш учун ҳам муҳим платформа вазифасини ўтайди. Шу боис, бундай халқаро тадбирларда иштирок этиш маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун кенг имкониятдир, дейилади “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ахборот хизмати хабарида.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Россия бозорида катта қизиқиш уйғотмоқда