Жанубий Калифорнияда торнадо

Миллий об-ҳаво хизмати (NWS) хабар беришича, пайшанба куни АҚШ Жанубий Калифорния штатидаги Лос-Анжелес округида торнадо кўтарилган.
“EFо” бўрони Ривера шаҳрида соат 3:15 атрофида бошланди ва тахминан икки дақиқа давом этди. Шамол тезлиги соатига 136 километрга етган.
“The New York Times” уй ва машиналарга жиддий зарар етгани, бир неча дарахт қулаганини ёзди.

Об-ҳаво маълумотида ҳудуд бўйлаб ёмғир, момақалдироқ, сув тошқини, кичик дўл ва кучли шамол кузатилиши эҳтимоли сақланиб қолиши қайд этилган.