Ўзбекистон Миллий банки Aндроид смартфонини ҳимояланган рақамли ҳамёнга айлантирадиган - Swoo Pay иловасини ишга туширди. Энди карталарни ўзингиз билан олиб юришингиз шарт эмас - эндиликда смартфонни бир марта тўлов терминалига теккизиш орқали, ҳатто интернетсиз ҳам тўловни амалга оширишингиз мумкин.
Ўзбекистон Миллий банки (кейинги ўринларда “Ўзмиллийбанк” АЖ деб юритилади.) Mastercard карталари эгалари Swoo Pay халқаро сервисидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар. Илова NFC билан ҳар қандай замонавий Aндроид смартфонларида ишлайди - тўловни амалга ошириш учун экранни ёқиш ва қурилмани терминалга яқинлаштиришнинг ўзи кифоя. Aйни пайтда интернетга уланмаган бўлсангиз ҳам, транзакция дарҳол амалга оширилади. SwooPayорқали тўлов контактсиз тўловлар қабул қилинадиган барча жойларда: дўконлар, ресторанлар, жамоат транспорти ва бошқа хизмат кўрсатиш нуқталарида ишлайди.
Сервис 20 дан ортиқ тилда, жумладан, ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжуд.
“Ўзмиллийбанк” АЖ ҳар доим мижозларимизга қулайлик ва хавфсизликни таъминлаб, илғор молиявий технологияларни жорий этишга интилади. Swoo Pay иловасининг ишга туширилиши банк секторини рақамлаштиришда муҳим қадам бўлиб, фойдаланувчиларга тез ва ишончли тўловларни амалга ошириш имконини беради”- дейди Чакана блок Бошқарув директори И.И. Мамажонов.
Swoo Pay замонавий маълумотларни ҳимоялаш технологияларидан фойдаланади. Илова PCI DSS, EMVco ва Mastercard халқаро стандартлари бўйича сертификатланган. Карта маълумотлари сотувчиларга юборилмайди - улар ўрнига карта реквизитларини рақамли код билан алмаштирадиган токенлар қўлланилади. Бу карта маълумотларини ўғирлаш хавфини йўқ қилади ва ҳар бир транзакцияни максимал даражада ҳимоялайди. Барча тўловлар шифрланган каналлар орқали амалга оширилади ва тизим мунтазам равишда энг илғор жаҳон хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини текшириш учун аудитдан ўтказиб турилади.
Swoo Payнинг ишга туширилиши Ўзбекистонда Mastercard карта эгалари учун янги имкониятлар очади. Эндиликда фойдаланувчилар Mastercard (MDES - Mastercard Digital Enablement Service) токенлаш хизматидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда ва хорижда смартфон орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бу кундалик тўловларни нафақат қулайлаштиради балки уларнинг хавфсизлигини сезиларли даражада оширади. Mastercard рақамли тўлов воситаларининг илғор қулайлик ва ҳимоя стандартларига жавоб бериши устида доимий иш олиб бормоқда,” - деди Mastercard нинг Ўзбекистондаги бош директори Денис Филиппов.
“Биз Swoo Pay Ўзбекистондаги биринчи тўлиқ функцияли тўлов хизмати бўлганидан фахрланамиз. Мамлакатнинг энг йирик банки билан ҳамкорликда ва Mastercard кўмагида рақамли тўловларни мамлакатимиздаги барча фуқаролар учун янада қулайроқ ва фойдалироқ қилиш йўлида бор кучимизни сарфлаймиз. Токенлаштирилган тўловларнинг жорий этилиши Ўзбекистон финтеч экотизимини ривожлантиришда муҳим қадам ҳисобланади ва биз бу соҳада пешқадам бўлганимиздан мамнунмиз,” - деди Swoo компанияси бош директори Кирилл Гориня.
Фойдаланувчилар Swooга нафақат банк карталарини, балки содиқлик карталарини ва муҳим ҳужжатларни ҳам қўшишлари мумкин. Бу нафақат барча зарур маълумотларни иловада хавфсиз сақлаш, балки ҳар бир хариддан максимал фойда олиш имконини беради.
Swoo иловасини Google Play ёки Huawei AppGalleryорқали юклаб олишингиз мумкин. Ундан Европа, Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикасида юз минглаб одамлар фойдаланмоқда.
Ўзмиллийбанк Mastercard карталарига Миллий иловасида ёки банк офисларида буюртма беришингиз мумкин.
“Ўзмиллийбанк” АЖ ҳақида
“Ўзмиллийбанк” AЖ мамлакатнинг энг йирик банкларидан бири бўлиб, Ўзбекистон молия тизимини фаол ривожлантирмоқда. Банк мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини узлуксиз яхшилаш ва маҳсулот ҳамда хизматлар турларини кенгайтириш устида доимий равишда ишламоқда. У хусусий ва корпоратив мижозлар учун ишончли ва қулай молиявий ечимларни таъминлашга қаратилган бўлиб, мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги ва тараққиётини қўллаб-қувватламоқда.
Mastercard ҳақида
Mastercard дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатида маҳаллий иқтисодиётларни ривожлантиради ва одамларни руҳлантиради. Мижозларимиз билан ҳамкорликда ҳар бир киши фаровон яшаши мумкин бўлган барқарор иқтисодий муҳитни яратмоқда. Mastercard томонидан рақамли тўловларни амалга ошириш учун кўплаб имкониятлар яратилиб, транзакцияларни хавфсиз, қулай, ақлли ва ҳаммабоп бўлишига ҳаракат қилинмоқда. Жорий этилаётган технология ва инновациялар, ҳамкорлик ва алоқалар одамларга, компаниялар, шунингдек, ҳукуматларга ўзларининг энг катта салоҳиятини рўёбга чиқаришда ёрдам беради.
Swoo компанияси ҳақида
2020-йилда ташкил этилган Swoo Европа, МДҲ, Aфрика ва Жанубий Aмериканинг 21 мамлакатида фаолият юритади. Халқаро тўлов тизимлари, банклар ва смартфон ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда Swoo бутун дунё бўйлаб юз минглаб фойдаланувчилар учун смартфон ёрдамида хавфсиз ва фойдали тўловларни таъминлайди.