Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг “Ammon News” нашри Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифини кенг ёритди.

– Ўзбекистон ва Франция етакчилари икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқдилар, – дейилади шу мавзудаги мақолада.

Шунингдек, муаллиф давлат раҳбарлари томонидан кўп қиррали алоқаларни янада мустаҳкамлаш масаласи юзма-юз ва делегациялар иштирокида атрофлича муҳокама қилингани, турли даражадаги ўзаро фаол мулоқот давом этаётгани, ўтган йил товар айланмаси илк бор 1 миллиард евродан ошгани, қўшма корхоналар сони 4 баробар кўпайгани таъкидланган.

Париж, Тулуза, Лион ва Ницца шаҳарларида ҳудудларнинг фаол иштирокида қўшма тадбирлар ўтказилаётгани, қўшма тиббиёт форуми ҳамда фан ва таълим бўйича конференция, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган тақдимот ўтказилганига эътибор қаратган. Гретц-Арменвиль шаҳрида буюк аллома Абу Райҳон Беруний бюсти очилгани, шунингдек савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Франциянинг етакчи компания ва корхоналари билан кооперация лойиҳаларини илгари суришга устувор аҳамият қаратилаётгани қайд этилган.

Бу галги саммитга янги Инновация ва саноат шериклиги дастури тайёрлангани, муҳим минерал хом ашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 6,5 миллиард евролик умумий ташаббусларни илгари суриш кўзда тутилгани, қўшма лойиҳалар портфели жами 12 миллиард еврони ташкил этаётганига урғу берилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Франция муносабатлари жадал ривожланмоқда