2025 йил – "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили"

Иқлимнинг кескин ўзгариши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ер ва сув ресурслари деградацияси, биологик хилма-хилликнинг қисқариши каби трансчегаравий экологик муаммолар ушбу соҳага янада жиддийроқ эътибор қаратишни талаб этмоқда.

– Мамлакатимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик тоза технологияларни амалиётга кенг жорий қилишга эътибор кучайди, – деди Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов. – Президентимиз ташаббуси билан 2025 – йил «Aтроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили деб эълон қилинганидан кейин экология масалалари бўйича кенг қамровли ишлар янги босқичга чиқди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид муҳим қарорлар қабул қилинишида фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва хусусий секторнинг иштироки, хабардорлиги, маълумотлардан эркин фойдаланишини таъминлаш каби масалалар долзарблашади.

Шу мақсадда 2025 йил 11 мартда “Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги конвенцияга (Орхус, 1998 йил 25 июнь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун қабул қилинди.

Айтиб ўтиш керакки, мазкур конвенция 1998 йил 25 июнда 38 мамлакат томонидан Орхус шаҳрида (Дания) Европа Иқтисодий комиссиясига аъзо мамлакатлар атроф-муҳит вазирларининг 4-конференциясида «Атроф-муҳит Европа учун» жараёни доирасида имзоланган ва 2001 йил 30 октябрда кучга кирган.

Мазкур халқаро ҳужжат 22 модда ва унга иккита иловадан иборат. Орхус конвенцияси иштирокчи давлатлари сони айни пайтда 46 тага етган.

Конвенция инсоннинг соғлом атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим халқаро ҳужжат ҳисобланади. Унда тегишли давлат органлари, фуқаролар ва экологик нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида экологик ахборотдан фойдаланиш қоидалари акс этган. Атроф-муҳит ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қарорларни қабул қилиш жараёнида иштирок этиш билан боғлиқ ўзаро муносабатларни тартибга солувчи ҳамда одил судловга эришишни таъминловчи меъёрлар қамраб олинган.

Конвенциянинг асосий мақсади – инсон саломатлиги ва фаровонлиги учун қулай муҳит яратишдир. Соҳага оид ахборотдан фойдаланишни йўлга қўйиш, қарор қабул қилиш жараёнида жамоатчилик иштироки таъминланишига йўл очиш билан бирга атроф-муҳит билан боғлиқ масалалар бўйича одил судловга эришиш орқали инсоннинг экологик ҳуқуқларини таъминлашдир.

Конвенция доирасида тегишли давлат идоралар ва ташкилотлари жамоатчилик сўровига кўра, ҳаво, атмосфера, сув ва тупроқ каби атроф-муҳит элементларининг таркибий қисмларига доир зарур маълумотларни тақдим этиши керак. Соҳани ривожлантиришга қаратилган дастур ва режаларни ишлаб чиқишда жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаши зарур.

Конвенцияда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ахборот воситаларидан фойдаланишнинг муҳим аҳамиятини инобатга олиб, оммавий телекоммуникация тармоқлари орқали жамоатчилик учун осон ва тушунарли бўлган маълумот ва ахборотларнинг электрон базаси ҳажмини тобора ошириш белгиланган.

Конвенцияда атроф-муҳитга оид қарорлар қабул қилиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ҳамда жамоатчилик иштирокини кучайтириш масалаларига аниқликлар киритилган.

Ўзбекистон Республикасининг Орхус Конвенциясига қўшилиши масаласи давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонида ҳам кўрсатиб ўтилган.

Таъкидлаш жоизки, Конституциянинг 49-моддасига кўра, ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборот олиш ҳуқуқига эга.

Конвенциянинг ратификация қилингани фуқароларга давлат органларида мавжуд бўлган экологик ахборотларни олиш имконини яратди. Атроф-муҳит ҳолатига таъсир қилиши мумкин бўлган, хўжалик фаолияти билан боғлиқ режа ва дастурлар, стратегиялар ва қонун ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этиш ҳуқуқи яратилди. Фуқароларнинг ахборотдан фойдаланиш ёки жамоатчилик иштироки билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилган ҳолларда уларни судда кўриб чиқиш жараёнида иштирок этишга доир ҳуқуқлари кафолатланди.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атроф-муҳит билан боғлиқ қарорлардан фуқаролар, жамоатчилик хабардор бўлиши шарт