АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анвархон Акабиров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда 2024 йилда соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Таъкидланишича, 2024 йил якуни бўйича 5,1 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати 118 фоизни ташкил этди. 180,1 млн. долларлик маҳсулотлар ва хизматлар экспорт қилинди – ўсиш суръати 138 фоизни ташкил этди.

Тармоқ бўйича жами 310 млн. долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди, ўсиш суръати 132 фоизни ташкил этди.

Умумий қиймати 779 млн. долларлик 69 та лойиҳа бўйича амалий ишлар бошланди. 92,4 млн. долларлик 28 та лойиҳа ишга туширилди ҳамда 1380 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ҳар чоракда ҳудудларга чиқиб, ишлаб чиқарувчи, улгуржи ва чакана фаолият кўрсатувчи ташкилотлар билан учрашиб, тадбиркорлар томонидан кўтарилган 239 та муаммо ҳал этилди.

– “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерининг саноат зонасида умумий қиймати 796,9 млн. долларлик 21 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар учун кластер ҳудудидан 84,71 гектар ер майдони ажратилди, – деди Анвархон Акабиров. – 9 та лойиҳада қурилиш ишлари бошланди, 11 та лойиҳа олди ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. “Grand Pharm Logistics Hub” томонидан 40 млн. долларлик лойиҳа ишга туширилди ва 300 та янги иш ўринлари яратилди. 2024 йилнинг ўзида кластернинг саноат зонасига 12 та янги лойиҳа жойлаштирилди. Шунингдек, 52 гектар ер майдонда 620 млн. долларлик 20 та янги истиқболли лойиҳалар рўйхати шакллантирилиб, бугунги кунда инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Жанубий Кореянинг Эксимбанки билан “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмини ташкил этишнинг иккинчи босқичи доирасида қиймати 105 млн. долларлик битим имзоланди.

Халқаро Фармацевтика техник университети Буюк Британиянинг де Монфорт университети билан ҳамкорликда 2024-2025 ўқув йилга илк талабаларни қабул қилди.

Хорижий йирик фармацевтика компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш ҳамда ўзбекистонлик мутахассисларнинг чет элда малакасини ошириш мақсадида Туркия, Россия, Эрон, Хитой, Жанубий Корея, Сингапур, Ҳиндистон, Италия, Германия ва Швейцария давлатларига хизмат сафарлари ташкил этилиб, 300 дан ортиқ компаниялар билан музокаралар ўтказилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Глобал баҳолаш воситаси” (WHO Global Benchmarking Tool) ёрдамида фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича миллий регулятор тизими даражасини баҳолаш учун ариза топширилди.

“McKinsey”, “Жаҳон банки” ҳамда АҚШнинг USP ташкилоти билан фармацевтика тармоғини ривожлантиришга қаратилган стратегиялар ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея бизнес форуми доирасида Фармацевтика агентлиги ва Жанубий Кореянинг “KOTRA” савдо инвестицияларини ривожлантириш агентлиги ўртасида инвестицияларни жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Бунинг натижасида, “KОТRА” кўмагида Жанубий Кореянинг “Unimed Pharmaceuticals” компанияси билан 50 млн. долларлик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Агентлик ташаббуси билан Ҳиндистоннинг Деҳли, Ҳайдаробод, Даман шаҳарларида Ҳиндистон – Ўзбекистон бизнес форуми ўтказилди. Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган “CPHI – халқаро фармацевтика маҳсулотлари кўргазмаси”да иштирок этилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази-GxP” давлат муассасаси фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилиб, такомиллаштирилди. Марказ фаолиятига халқаро ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими жорий этилди. Соҳада фаолият юритувчи дистрибьютор ва дорихоналарда фармацевтик инспекцияларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Марказ ходимлари сони 4 баробарга, яъни 35 нафардан 156 нафарга оширилди.

“Зарур дорихона амалиёти (GPP)” миллий стандарти янги таҳрирда ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида Марказга онлайн ариза топшириш ахборот тизими ишга туширилди.

2024 йилда GxP стандартларни жорий этиш бўйича 3 785 та корхонада инспекция амалга оширилди. GMP сертификатига эга корхоналар сони 54 тага, GDP сертификатига эга дистрибьютор корхоналар сони 318 тага, GPP сертификатига эга дорихоналар сони 2 538 тага етказилди.

“Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида ташкил этилган фармацевтика ва ҳаёт фанлари халқаро конференциясида АҚШ, Жанубий Корея, Венгрия, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон каби давлатлардан 65 га яқин олимлар маърузалари билан иштирок этди.

Фармацевтика кластерида “Янги биопрепаратларни яратиш ва нанотехнологиялар мавзусида” илмий конференция ташкил этилиб, 200 дан ортиқ соҳа мутахассислари, олимлар ва илмий ходимларнинг иштироки таъминланди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика: GMP сертификатига эга корхоналар сони 54 тага етди