Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини янада демократлаштириш ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституцияда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги энг муҳим кафолатлардан бири сифатида ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқларини қонун билан муҳофаза қилиш, жабрланганларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун давлат шарт-шароитлар яратиши белгиланди.

Бироқ, жиноят содир этган шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган ҳолларда ушбу шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини тарк этиб, суриштирув, тергов ёхуд суддан яшириниш ҳолатлари кузатилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, қидирув эълон қилинган шахсларнинг 89 фоизи хорижга кетган. Натижада жиноятдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклаш, уларга етказилган зарарларни коплаш имконияти пасаймоқда.

Парламент қуйи палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси айни масалаларга дахлдор.

Қайд этилганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан айрим қонун ҳужжатларига гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган, бироқ Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини тарк этиб, суриштирув, дастлабки тергов ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкинлигига етарли асослар мавжуд бўлганда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш тартиби белгиланмоқда.

Ўзбекистондан чиқиши чекланган фуқарога бир қатор ҳолатларда истисно тариқасида муайян муддатга хорижга чиқишига рухсат берилади. Хусусан, хорижда жиноят процессида иштирок этиши учун, соғлиғи ёмонлашиб, Ўзбекистон ҳудудида тиббий ёрдам кўрсатиш имкони бўлмаганда ҳамда яқин қариндоши вафот этганда рухсат берилади.  

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жабрланувчининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказилишининг олдини олишга хизмат қилади.

Муҳокамаларда бир қатор саволлар ўртага ташланди ва тегишли жавоблар олинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кимларга Ўзбекистондан чиқиш тақиқланади?