Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7-9 февраль кунлари Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида 26 та медаль — 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза олиб, ғолибликни қўлга киритди. 15 та давлат ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мазкур нуфузли мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоа аъзоси фарғоналик Одинахон Ҳамдамова 2 та олтин медални қўлга киритди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров пара велоспортчи Одинахон Ҳамдамовага Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидан квартира калитини топширди.

Вилоят ҳокими чемпион қизни ютуқлари билан қутлаб, матонати ва иродаси билан бошқаларга ибрат бўлаётганлигини таъкидлади. Президентимиз томонидан олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўладиган Олимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш мақсад қилингани тўғрисида айтиб ўтилди. Вилоятимиз спортчиларига, хусусан, Одинахонга Олимпия ўйинларига йўлланмалар киритишга зафарлар тилаб, катта ғалабаларга эришишига умид ва ишонч билдирилди.

Маълумот ўрнида, О.Ҳамдамова 1991 йилда Қўштепа туманида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси. Таиланд ва Қозоғистонда бўлиб ўтган мусобақаларда чемпион бўлган.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган пара велоспортчи Одинахон Ҳамдамовага уй совға қилинди