Ватанимиз тарихидаги 12 март санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1447 йил (бундан 578 йил олдин) – темурий ҳукмдор Шоҳрух мирзо набираси Султон Муҳаммад исёнини бостириш вақтида Эроннинг Рай вилоятидаги Пашовари қишлоғида вафот этди. Шоҳрухнинг жасадини тахт учун бошланган низолар туфайли Ҳиротга олиб кетишиб, рафиқаси Гавҳаршодбегим томонидан қурилган мадрасага, олдинроқ вафот этган Бойсунқур Мирзо ёнига дафн этдилар. Бу ишларнинг бошида Гавҳаршодбегимнинг ўзи турди. 

Тарихчи олим Амриддин Бердимуродовнинг қайд этишича, Шоҳрух вафотидан сўнг Ҳирот тахти учун кураш бошланиб кетди. Бу курашда Олоуддавланинг қўли баланд келиб, тахт ва хазина унинг қўлига ўтди. Лекин кейинги бўлиб ўтган воқеалар Улуғбекни Ҳирот томонга қўшин тортишга мажбур қилди. Жангу жадаллар билан Ҳирот эгаллангач, Улуғбек у ерда ўғли Абдулатифни қолдириб, Самарқандга қайтди. У Самарқандга қайтишдан олдин отаси Шоҳрухнинг жасадини қабрдан чиқариб, олиб кетишга тайёрлашни буюрди. Улуғбекнинг мақсади отасининг жасадини буюк бобосининг ёнига дафн этиш эди. Карвон Шоҳрух мирзонинг тобутини анчайин машаққатлар билан Самарқандгача омон-эсон олиб келишга муваффақ бўлди. 

Тарихчи олим, академик Бўрибой Аҳмедовнинг ёзишича, карвон Самарқандга қош қорайганда кириб келган. Ўша кечаси Мирзо Улуғбек ёнига шогирди Али Қушчини олиб, Амир Темур хилхонаси ёнидаги Муҳаммад Султон хонақосида тунаган. Эртаси куни, пешин намозидан сўнг Шоҳрухнинг жасади дин аҳиллари ва сарой аъёнлари ҳамда самарқандликларнинг иштирокида Амир Темур хилхонасига дафн этилди. Халққа худойи берилди, Қуръондан тиловатлар қилинди. Шоҳрухнинг қабр тошида, унинг жасади Самарқандга, Амир Темур хилхонасига қизи Поёнда Султонбека томонидан олиб келинди, деган ёзув бор. Бироқ тарихий манбаларда Шоҳрухнинг жасади Самарқандга Улуғбек томонидан олиб келингани айтилган.

Амир Темур мақбарасига дафн этилган Шоҳрух мирзонинг қабртошига қуйидаги сўзлар битилган: “Жаннат боғлари ва гулистонларидан бири бўлган бу боғ марҳум ва мағфур, султонлар султони, салтанат ва дунёву дин мададкори Шоҳрух баҳодур Султоннинг абадий оромгоҳидир. Аллоҳ таолло уни ўз неъматлари тахтига ва иззат тожига мушарраф этгай. Бу султон 779 ҳижрий йилнинг рабиулохир ойининг ўн бешинчиси – пайшанба куни (милодий 1377 йил 21 август) дунёга келди; 807 ҳижрий (милодий 1405) йилда ўзининг шараф зоти билан мамлакатта зийнат бағишлади. 850 ҳижрий йил зулҳижжа ойининг йигирма тўртинчиси – якшанба куни (милодий 1447 йил 12 мартда) Ирокқа мансуб Рай ерида абадий жаннат томон йўл олди. Шундан сўнг, одил, зоҳиди комил ва олим подшоҳнинг жасади унинг қизи, дунё ва дин иффати Поянда Султонбегимнинг ташаббуси билан осуда маскан бўлмиш Самарқандга келтириб, у (яъни Поянда Султонбегим) бино қилган бу камтарона жойга (қабрга) қўйилади. Яхшиликлари боқий бўлсин, ё марҳаматлиларнинг марҳаматлиси! Ё марҳаматлиларнннг марҳаматлиси!”

1912 йил (бундан 113 йил олдин) – йигирманчи аср Ўзбекистон мусиқа санъатига улкан ҳисса қўшган ўзбек санъаткорлари оиласи – Зокировлар сулоласи бошлиғи, опера хонандаси (лирик-драматик баритон), Ўзбекистон халқ артисти Карим Зокиров таваллуд топди (вафоти 1977 йил).

Карим Зокиров ўз ижодий фаолиятини 1928 йил драматик актёр сифатида бошлаган. У 1931–1934 ва 1936–1939 йилларда Ўзбек давлат мусиқали театри, 1939–1977 йиллар Навоий номидаги опера ва балет театрининг етакчи яккахон хонандаси бўлган. 

Карим Зокиров чет эл мумтоз асарлари асосидаги ва Қозоғистон, Озарбайжон композиторлари операларидаги ролларни ҳам маҳорат билан ижро этган. Унинг куйлаш услуби очиқ товуши, ўзбек миллий, шунингдек, замонавий ижрочилик анъаналари билан узвий боғлиқ. 

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Бухоро Иқтисодий Кенгаши ўз фаолиятини бошлади. Кенгаш раиси этиб таниқли арбоб Муҳитдин Мансуров тайинланди. У – таниқли давлат арбоби Абдулқодир Муҳитдиновнинг отаси.

1938 йил (бундан 87 йил олдин) – собиқ СССР Олий суди Ҳарбий ҳайъатининг қарори билан Файзулла Хўжаев отишга ҳукм қилинди. Ҳукм 15 мартда ижро этилган. Қабри қаердалиги номаълум. Унинг онаси қамоқхонада, хотини Сибирдаги қамоқ лагерида вафот этди. Қизи Вилоят Хўжаева салкам йигирма йил отаси учун жабр чекди. 1987 йил Тошкентда 64 ёшида вафот этган. 1965 йил 6 мартда Файзулла Хўжаевнинг ноҳақ жабрлангани тан олиниб, оқланган.

Давлат ва сиёсат арбоби Файзулла Хўжаев 24 ёшида Бухоро републикаси ҳукумати бошлиғи этиб сайланди. Бухоро ҳукумати бошлиғи бўлиш билан бир қаторда ташки ишлар нозири (вазири), ҳарбий ишлар нозири, ички ишлар нозири вазифаларини ҳам бажарган. У совет Россиясидан ташқари Эрон, Туркия, Афғонистон, Хитой, Озарбайжон, шунингдек, Германия ва Япония билан дипломатик алоқалар ўрнатган. У талабаларни хорижга жўнатиб ўқитишнинг ташаббускорларидан бири бўлган.

Файзулла Хўжаев 1925–1937 йилларда Ўзбекистон ҳукумати раиси бўлган. У ўз фаолияти давомида ўзбек халқининг иқтисодий ва маданий равнақига хизмат қилувчи тадбирларни амалга оширишга интилди. Файзулла Хўжаев Ўзбекистонда ёппасига чигит экилиши пахта яккаҳокимлигига олиб келади, деб ҳисоблаган. Ўзбекистонда замонавий саноат иншоотлари қурилишида ташаббускор бўлган.

1980 йил (бундан 45 йил олдин) – Навоий вилоятидаги Навбаҳор тумани ташкил этилди.

2004 йил (бундан 21 йил олдин) – Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида Амударё устида бунёд этилган кўприк фойдаланишга топширилди.

2004 йил (бундан 21 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг тўлиқ матни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида қирғиз тилида китоб шаклида чоп этилди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қашқадарё вилоятида ўрмон хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – пойтахтимиздаги “Hyatt. Regency” меҳмонхонасида Озарбайжоннинг халқаро миқёсда нашр этиладиган “Тарихий шахслар” журнали томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Йил одами” деб эътироф этилиши муносабати билан мазкур нашрнинг Ўзбекистонга бағишлаб чоп этилган махсус сони тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот доирасида Президент Шавкат Мирзиёев “Йил одами”, дея қайд этилган диплом Ўзбекистон томонига тантанали топширилди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳрух мирзонинг қабри нега Ҳиротдан Самарқандга кўчирилган?