Ўзбекистон Миллий банки карта эгаларига Bosch дўконларидаги харидлари учун баҳорий кешбэк
8 март ва Наврўз байрамлари муносабати билан “Ўзмиллийбанк” АЖ Bosch билан биргаликда банк карталари эгалари учун юқори кешбэкли махсус таклиф тақдим этмоқда.
2025 йил 8 мартдан 31-мартгача Ўзбекистондаги Bosch компаниясининг 15 та расмий дўконларидан бирида Ўзбекистон Миллий банки карталари (виртуал карталаридан ташқари) орқали харид қилган мижозлар, харид суммасидан қатъи назар, 6% миқдорида кешбэкка эга бўладилар.
Одатда бу турдаги кешбэк фақат Bosch расмий дўконларида 250 миллион сўмдан ортиқ бўлган харидларни амалга оширган мижозлар учун тақдим этилади. Шу сабабли, бу таклиф банк мижозларига харажатларда тежаш имкониятини яратади.
Кешбэк транзакция амалга оширилгандан сўнг Bosch содиқлик картасига баллар кўринишида берилади ва ҳисобланган балларнинг 50% кейинги харидда ишлатилиши мумкин.
Ҳар бир харид учун кешбэк олиш имкониятини бой берманг! Агар сиз банк мижози бўлсангиз, мазкур рўйхатдан энг яқин Bosch филиалини топинг. Агар сиз ҳали мижозимиз бўлмасангиз, бизнинг банк офисларимиздан бирида банк картасини очинг ёки Миллий иловаси орқали картага буюртма беринг.
Иштирок этиш шартлари:
Акция Ўзбекистон бўйлаб барча Bosch расмий дўконларида бўлиб ўтади.
Дастурда барча Ўзбекистон Миллий банкига тегишли карта (виртуал карталардан ташқари) эгалари иштирок этишлари мумкин – UzCard, Humo, Mastersard (Standard, Gold, Platinum, World Elite), Visa (Classic, Gold, Platinum, Oʼzmilliybank-NАK Gold ва Platinum kobrend kartalari, Infinite).
Юқори кешбэк акциясида иштирок этиш учун Bosch савдо ва хизмат кўрсатиш дўконлари терминалларида Ўзбекистон Миллий банки картасидан фойдаланган ҳолда маҳсулотлар ёки хизматлар учун тўловларни амалга ошириш лозим.
Бошқа банк карталари билан тўланганда кешбэк миқдори Bosch қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Акция ҳақида батафсил