Юртимизда улуғ аждодлар мероси ва уларга оид тадқиқотларни асраб-авайлаш, ёдгорликларни ўрганиш ҳамда жамлаш орқали дунёга намоён этиш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўрта асрларда фаолият юритган Мовароуннаҳр алломалари илмий меросининг замонавий нашрлари ва уларга бағишланган тадқиқотларни таснифлаш, янги адабиётлар билан бойитиш ҳам биз учун муҳим вазифадир.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида 100 000 га яқин нодир асарлар фондини ўз ичига олган улкан кутубхона ташкил этилиши режалаштирилган. Марказнинг илмий экспертлари томонидан “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси нодир манбалар фонди” электрон платформасини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Унга кўра, шу кунга қадар жамланган 10 000 га яқин нодир асарларнинг электрон шакли яратилади, марказ электрон кутубхонасининг асоси шакллантирилади.

Кутубхона негизида “Буюк аждодлар меросига оид тадқиқотлар библиографияси” электрон платформаси ҳам ташкил этилади. Унда Ўзбекистон тарихи ва буюк аждодлар фаолияти билан боғлиқ дунёда чоп этилган тадқиқотларнинг библиографияси шакллантирилади.

Кейинчалик ҳар бир библиографик ёзувга тадқиқотнинг тўлиқ электрон шаклини жойлаштириб бориш режалаштирилмоқда. Ушбу платформа ёрдамида мазмун жиҳатидан дунёдаги ягона электрон кутубхоналардан бири яратилади, дейилади Ислом цивилизацияси маркази маълумотида.

Шунингдек, аждодлар меросига оид араб, форс, турк каби шарқ тилларидаги тадқиқотлар жамланмаси шакллантирилади. Ўрта асрларда фаолият юритган Мовароуннаҳр алломалари илмий меросининг замонавий нашрлари ва уларга бағишланган тадқиқотлар таснифланиб, янги адабиётлар билан бойитилади.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юз мингга яқин нодир асарлар фондини ўз ичига олган кутубхона яратилади