
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Чотқол” давлат биосфера қўриқхонасига туташ 32 859,89 гектар ҳамда “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонасига туташ 28 минг 500 гектар ҳудудда уларнинг қўриқланма зоналари белгиланди.
Наманган вилоятидаги Поп ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги (766,53 гектар), Тошкент вилоятидаги Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги (8101,85 гектар), Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги (23 991,51 гектар) ҳудудлари "Чотқол" давлат биосфера қўриқхонасининг қўриқланма зонасига киритилди.
“Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси эса Навоий вилояти Томди туманидаги Томди давлат ўрмон хўжалиги (6200 гектар) ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (22 300 гектар) ҳудудидан иборат бўлди.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА