Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига давлат ташрифи арафасида Париж шаҳридаги “Intercontinental” меҳмонхонасида Ўзбекистон – Франция туризм форуми ва “Ўзбекистон – Ипак йўлининг дурдонаси” тақдимоти бўлиб ўтди.

Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда Франция давлати туризм маъмурияти, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари,  дипломатик корпус расмийлари, медиа вакиллари иштирок этди.

Мақсад – Ўзбекистон ва Франция ўртасида туризм соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, тадбиркорлар ўртасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш ва мамлакатимизга туристлар оқимни ошириш.

“Ўзбекистон – Ипак йўлининг дурдонаси” тақдимотида меҳмонларга мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги истиқболлари ва туристик инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар, сайёҳлар учун янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган янгиликлар хусусида маълумот берилди.

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан логистика салоҳияти ҳамда мавжуд авиақатновлар ҳақида тақдимот қилинди. Шунингдек, компаниянинг туризмни ривожлантиришдаги ўрни ва Ўзбекистонга келувчи сайёҳларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун янги имконият ва йўналишлар ҳақида сўз юритилди.

Икки давлат бизнес вакиллари иштирокида ўтказилган “B2B” учрашувлари доирасида ишбилармонлик алоқалари ўрнатилди, ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди ва туристлар оқимини ошириш бўйича ўзаро келишувларга эришилди.

Ушбу музокаралар икки мамлакат туризм соҳаси ишбилармонларига ҳамкорлик ўрнатиш ва янги лойиҳаларни ривожлантириш учун яхши имконият яратди.

Шунингдек, Франция сайёҳлик компаниялари вакиллари форум доирасида ташкил этилган тақдимот орқали сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ҳудудларда барпо этилган туризм масканлари, янгиланган инфратузилма ва маданий мерос объектлари билан танишди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар юртимизнинг бой ва ранг-баранг маданияти ҳамда анъаналарини акс эттирувчи миллий куй-қўшиқлар ва рақслар билан яқиндан танишди ҳамда ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланган миллий таомлардан татиб кўрди.

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парижда Ўзбекистон – Франция туризм форуми ташкил этилди