Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имом-домлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошларимиз билан маърифий суҳбатлар уюштириш, уларнинг диний саволларига жавоб бериш ҳамда таровеҳ намозида иштирок этиш мақсадида АҚШ, Россия Федерацияси, Жанубий Корея сингари мамлакатларда хизмат сафарида бўлиб турибдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Музаффар домла Камолов, Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулло домла Абдуллаев, Фарғона вилояти Қувасой шаҳри “Ислом” масжиди имом-хатиби Алишер домла Наимов,  Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом Ат-Термизий” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов, Юнусобод тумани “Юнус ота”  масжиди имом ноиби Жамолиддин домла Қодиров,  Андижон шаҳри “Чинор” масжиди имом-хатиби Авазбек домла Мўминов, Андижон тумани “Усмони Зиннурайн” масжиди имом-хатиби Фазлиддин домла Абдуллаев Жанубий Кореянинг Сеул, Ченгжу, Мокпо, Даегу каби шаҳарларидаги тадбирларда қатнашиб, манфаатли суҳбатлар ўтказмоқда.

АҚШнинг Нью-Йорк, Филадельфия, Орландо, Цинциннати, Чикаго, Нью-Жерси шаҳарларидаги юртдошларимиз пойтахтдаги “Сирож солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров, “Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, “Фирдавс” масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов, “Ҳазрати Умар” масжиди имом-хатиби Фазлиддин домла Мамадалиев, Андижон вилояти “Эски Гумбаз” масжиди имом-хатиби Ботир домла Тожибоев, Наманган шаҳри “Мулла Бозор Охунд” масжиди имом-хатиби Зоҳиджон домла Нўъмонов, Самарқанд вилояти “Хўжа Абду Дарун” масжиди имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов, Фарғона вилояти “Хўжа Абдуллоҳ” масжиди имом-хатиби Абдувоҳид домла Мансуралиевнинг маърузалари ва хатми Қуръонларига сомеъ бўлмоқдалар.

Россия Федерациясининг Магадан ва Хабаровск ўлкаларига ишлаш, таълим олиш учун борган ҳамюртларимиз учун ташкил этилаётган шундай тадбирларда Наманган вилояти “Мулла Абдуқодир” масжиди имом-хатиби Музаффар домла Ибрагимов, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Чоштепа” масжиди имом-хатиби Ҳакимжон домла Ҳотамов иштирок этмоқда.

Сафар давомида соҳа ходимлари ватандошларимиз билан мулоқотда Ислом дини қадриятлари, Рамазон ойи фазилатлари, она-Ватанга муҳаббат ва бузғунчи ғояларга алданмаслик каби мавзуларда мулоқот қилишяпти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда