Биринчи мақола

Аёлларни эъзозлаш, қадрлаш, нозик хилқат сифатида кўнглига қараш ва уларга озор етказмаслик ҳар бир жамиятда энг устувор мезонлардан бири бўлиб келган.

Аммо ўтган асрнинг 30-йилларида авж олган “Катта қирғин” даврида хотин-қизларга ҳам, беғубор бўлган болаларга ҳам раҳм-шафқат қилинмагани тарихий манбалардан маълум. Айбсиз айбдор бўлган ожиза аёллар кўп ҳолларда “ватан хоини” ва “сотқин”га чиқарилган эрларининг ортидан бошлари балога гирифтор бўлган. Аслида бутун оилалар бошига айбсиз бўлса-да, мажбуран қора кулфатлар ёғдирилган. Турли важлар билан бўйнига илинган айбловлар оқибатида эру хотин ва фарзандлар, ҳатто яқин қариндошлар ҳам узоқ ўлкаларга бадарға қилинган ёхуд қатағонга учраган.

Пойтахтимиздаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи экспозиция бўлими бошлиғи, қатағонга учраган аёл-қизлар ҳақидаги тарихий манбаларни тадқиқ этиш билан шуғулланиб келаётган мутахассис Азиза Аҳророва қатағон даврида гуноҳи нима эканлигини билмай айбдор бўлган аёллар, қатағонга дучор бўлганларнинг рафиқалари тақдири ҳақида ЎзА мухбирига сўзлаб берди:

– Шарқда аёллар яқин-яқингача оила бекаси, янги авлодларни яратувчи, уларни тарбия қилувчи мураббиялар сифатида қадрланган. Аммо аксар Шарқ аёллари эрлари билан баравар ўқимишли, билимли, маърифатли кишилар бўлиб, давлат бошқарув ишларида ҳам иштирок этгани тарихий манбалардан маълум. Улар ўз уйларида ёки ўзлари яшаган маҳаллада мактаб очиб, қиз болаларни, баъзан ўғил болаларни ҳам ўқитганлар.

1917 йил октябрь тўнтаришидан кейин совет ҳукумати ўзбек аёлларини ижтимоий ҳаётга жалб этиш орқали ўз мақсади ва режаларини амалга оширди. Аёлларни ижтимоий ҳаётга жалб этганидан сўнг уларни аямасдан қурбон қилди ва қатағонга учратди.

Совет давлати 1937-1938 йилларда авж олган “Катта қирғин” даврида минглаб бегуноҳ кишиларни – давлат ва жамоат, фан ва маданият арбобларини, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт раҳбарларини қамоққа олди. Айни пайтда кўпчилиги уй бекаси бўлган хотинларини ҳам ҳеч қандай далил-исботсиз қамоққа олганлар. Қатағон қилувчи органларнинг ходимлари бу аёлларни эрларига қарши маълумотлар беришга, ҳаттоки, туҳмат қилишга мажбур этдилар, уларни қийнадилар, зўрладилар.

Бу тадбирлар 1937 йил 15 августдаги СССР НКВДнинг “Ватан хоинларининг аёллари ва фарзандларини қатағон қилиш тадбири тўғрисида”ги буйруғига асосан амалга оширилди. Демакки, қатағонлик аёл ва ёш болаларни ҳам четлаб ўтмади. Ушбу қарорга асосан 1938-1939 йилларда собиқ СССРдан 18 мингга яқин аёллар ватан хоинининг оила аъзоси сифатида лагерларга жўнатилди. Уларнинг аянчли тақдири эса жамиятда оғир оқибатларга олиб келди.

Таъкидлаш лозимки, жазо органлари томонидан ишлаб чиқилган мазкур дастурда инсоний ҳуқуқлар умуман эътиборга олинмаган. Юқорида қайд этилган буйруқда ҳибсга олинган шахсга тегишли бўлган барча мол-мулк мусодара қилиниши, судланганларнинг хотинлари ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, 5-8 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, лагерларга юборилиши, маҳкумларнинг ижтимоий хавфли болалари, уларнинг ёшига, хавфлилик даражасига ва тузатиш имкониятларига қараб НКВД лагерларида ёки ахлоқ тузатиш колонияларида қамоққа олиниши ёки болалар уйларига жойлаштирилиши мумкинлиги акс этган бандлар мавжуд эди. Албатта, совет ҳукумати ўз режимини мустаҳкамлаш жараёнида жамиятнинг нозик қатламларини шундай жазолаш усулларини ишлаб чиққан.

Архив ҳужжатлари билан танишиш чоғида шу нарса маълум бўлдики, қамоққа олинган аёллар кўпинча биринчи марта (ягона) сўроққа чақирилган ва ҳамма аёлларга бир хил саволлар берилган. Улар “турмуш ўртоғингиз билан қанча яшагансиз?”, “ўзингиз ва эрингизнинг танишлари ҳақида маълумот беринг”, “уйингизга кимлар ташриф буюрган?”, “сиёсий мавзуларда суҳбат бўлганми?”, “совет ҳукумати сиёсати муҳокама қилинганми?” каби саволларга жавоб беришга мажбур қилинган.Бу саволларга барча аёллар сиёсий мавзуда суҳбат бўлмаганини айтишган. Шундан кейин аёлларни саросимага солувчи саволларга ўтишган: “Турмуш ўртоғингиз аксилинқилобий фаолияти учун қамоққа олинган. Сиз бу ҳақида нима дея оласиз?

Сиз эрингизнинг аксилинқилобий фаолиятини билиб туриб, тегишли жойларга мурожаат қилмаганликда айбланасиз, буни тан оласизми?” Саволлардан кўриниб турибдики, аёллари орқали гўёки, эрларининг “айби” исботланиб олинган. Табиийки, аёллар буни тан олишмаган. Улар бундай фаолият ҳақида ҳеч нарсани билмасликларини айтишган.

“НКВДнинг буйруғи бўйича 1938-1946 йилларда Қарағандадаги (Шимолий Қозоғистон) “А.Л.Ж.И.Р” (Акмолинский лагерь жён изменников родины) лагерида “Ватан хоинларининг оила аъзолари”дан ташкил топган 6 минг 500 аёл жазони ўтаган. Архив материалларига кўра, “А.Л.Ж.И.Р” маҳбусларининг сони биринчи йилда 6,5 минг кишига етган.

А.Л.Ж.И.Р маҳбусаларидан бири Галина Колдомосова ушбу лагер ҳақида шундай ёзган: “Бу қишлоқда бурчаклари тўртта минорали тиканли сим ортида, фақат “Ватан хоинларининг” хотинлари яшаган”.

Яна бир А.Л.Ж.И.Р маҳбусаси, ҳозирги Остона шаҳридан бўлган И.К.Малсева шундай хотирлайди: “Ҳовлида маҳбусалар 14-15 соат ишлашар эди, эрталаб соат 4:00да уйғонар, жуда кеч қайтиб келар эдилар. Чарчаганларидан оёқ кўтаришга ҳам мажоллари бўлмас, дам олиш кунисиз ишлар эдилар.”

Тикув фабрикасида ишлаган маҳбусалар қатор савдо шаҳарларининг буюртмаларини бажаришган. Бунинг учун уларга жудаям кўп куч ва жасорат керак эди. Оғир меҳнат ва лагер шароитидан ташқари аёлларнинг руҳий аҳволи, табиийки, яхши бўлмаган. Фарзандлари, эрлари, қариндошлари ва дўстларининг тақдири ноаниқлиги уларни умидсизликка туширган. Баъзилари эса қочишга ҳаракат қилган.

А.Л.Ж.И.Р қамоқхонасида Аҳмедова Тожихон, Йўлдошбоева Ҳалима (Қозоғистонда туғилган, ўзбек), Ибрагимова Амина (Қозоғистонда туғилган, ўзбек), Шермуҳаммедова Раҳбар каби ўзбек аёллари ҳам бўлган.

Халқ душмани тамғаси билан қатағон бўлганларнинг фарзандлари махсус болалар муассасаларида сақланган. 1937 йил 15 августдан 1939 йил январигача иттифоқ бўйича 25 минг 342 нафар бола оиласидан ажратиб олинган. Улардан 22 минг 427 нафари Халқ маорифи комиссарлиги ҳудудидаги болалар уйларига ва маҳаллий боғчаларга тарқатиб юборилган. 15 ёшдан юқори бўлган болалар “ижтимоий хавфли” ҳисобланиб, қамоққа олинган ва ҳукм қилинган. Қарағанда лагеридаги маҳбус аёллар жазо муддатини ўтаётганларида 1 минг 507 нафар фарзанд кўрган. Бу болалар кўпинча зўрлик асосида дунёга келган.

Ана шундай фожеалар Ўзбекистонда яшаётган аҳоли вакилларининг бошига ҳам тушган эди. Ўзбекистонда ҳам бошқа собиқ иттифоқ давлатлари қаторида НКВДнинг буйруғи бўйича қатағонга учраган эркаклар қаторида уларнинг уй бекаси бўлган аёллари ҳам қатағон гирдобига тортилди. Улар орасида зиёли, жамоат арбобларининг оила вакиллари ва рафиқалари ҳам бўлган.

Муҳтарама Комилова ёзиб олди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айбсиз эрининг ортидан қатағон гирдобига тортилган аёллар қисмати