Сўнгги йилларда аҳоли сони йилига қарийб 800 минг нафарга, янги оилалар сони эса 300 мингтага ортаётгани уй-жойга бўлган талабни қондириш бўйича ишларни жадаллаштиришни тақозо этмоқда.

2025 йил 21 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга кўра, ҳудудларда уй-жойларни урбанизация ва реновация тамойилларига мувофиқ қуриш кўламини кенгайтириш, “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этишни жадаллаштириш, ипотекани молиявий ресурслар билан таъминлашда капитал бозорининг ролини ошириш ҳамда тижорат банклари томонидан ажратиладиган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни давом эттириш каби йўналишлар белгилаб берилган. 

Фармон билан жорий йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг янги тартиблари ҳам кўрсатиб ўтилган. Ушбу янгиликлар хусусида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бош мутахассиси Шаҳбоз Зокиров билан суҳбатлашдик.  

- Ушбу фармон аввалги шу йўналишда  қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлардан нимаси билан фарқ қилади ва қандай имтиёзлар кўзда тутилган?

- Фармон билан 2025 йилда 30 000 нафар талабгорга субсидия ажратиш белгиланмоқда. Бу 2024 йилга нисбатан 1.5 баробарга кўпдир. 2024 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1.5 трлн сўм йўналтирилган бўлса, жорий йилда 2.5 трлн сўмлик маблағлар ажратиш кўзда тутилмоқда.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DAdw4h_JP6M" title="2025 Yilda uy-joy ipotekasi uchun subsidiya kimlarga beriladi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ипотека кредитлари бўйича аризаларни қабул қилиш жорий йилнинг 3 март куни соат 9:00 дан бошланади. Фуқароларимиз субсидия олиши учун исталган туман-шаҳар Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz  ягона интерактив давлат хизматлари портали  орқали мустақил ариза топширишлари мумкин бўлади. 

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилда уй-жой ипотекаси учун субсидия кимларга берилади? (+видео)