Навоий вилоятида “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида кўргазмали семинар доирасида “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компаниясига қарашли икки йирик лойиҳа бошланди.

Унда вилоят ҳокими Нормат Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг биринчи ўринбосари Амиртемурхон Мусаев, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, вилоят сектор раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирок этди. 

Тадбирда компания таъсисчиси Улуғбек Файзиев бошланаётган лойиҳалар ҳақида атрофлича маълумот берди. 

Биринчиси 1,5 гектар майдонда эко боғ яратиш лойиҳаси бўлиб, умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Унинг тенг ярми банк кредити асосида амалга оширилади ва 50 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Замонавий меъморий ечимлар, табиат билан уйғун экологик инфратузилма ва инновацион технологиялар орқали барпо этиладиган эко боғ вилоятда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилиб, бир вақтнинг ўзида 700 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун юқори даражада хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Бу ерда 1000 тупга яқин тропик дарахтлар, 25 минг донадан ортиқ турли ўсимликлар парваришланиб, яшил ҳудуд барпо қилинади. Шунингдек, ресторанлар, умумий овқатланиш шохобчалари, болалар майдончалари, барча ёшдагилар учун кўнгилочар масканлар фаолияти йўлга қўйилади.

 “Кармана туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида бута меваси (голубика) етиштириш” лойиҳасининг эса умумий қиймати 800 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 4 гектар майдонда амалга ошириладиган лойиҳа ишга тушгач, 30 та янги иш ўрни яратилади.

Республикада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида энг камёб ва фойдали бута меваси етиштиришни ривожлантириш мақсадида ташкиллаштирилган боғда голубиканинг “Duke” нави етиштирилади.

Энг муҳими яратилаётган янги иш ўринларига биринчи навбатда корхона жойлашган “Сардоба” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи банд бўлмаган аҳоли вакиллари ишга қабул қилинади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, голубика иммунитетни мустаҳкамлаш, кўриш қобилиятини яхшилаш, юрак-қон томир тизимини ҳимоя қилиш, ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилаш, онкологик касалликларга қарши профилактика қилиш каби фойдали хусусиятларга эга. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда ҳам эко боғ қурилади