Бухоро вилояти Когон туманидаги ихтисослаштирилган мактабда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан жорий йилда Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама олиш учун 1-босқич (тест) синов жараёнлари бўлиб ўтди. Унда вилоят бўйича 365 нафар ўқитувчилар иштирок этди.

Тест синовлари “test.uzedu.uz” платформаси орқали реал вақт режимида онлайн бўлиб ўтди. Бунда номзодларнинг ўзи дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражаси баҳоланди. Синовлар (40 та) учун 100 дақиқа вақт ажратилди. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2,5 балл берилди. 

[gallery-21937]

– Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан тизимда фаолият олиб бораётган педагоглар нуфузини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида катта имкониятлар яратилмоқда. Вазир жамғармаси устамасининг жорий этилиши ҳам ана шундай имкониятлардан биридир. Айни пайтда мен ҳам даъвогар сифатида синов жараёнида иштирок этдим ва 97,5 бални қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланма олдим, – дейди Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Амин Саидов.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан жорий йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони (йиллик) 1 500 нафар этиб белгиланган.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбири 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дастлабки синовлар ўтказилди