Халқаро шахмат академиясида Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, замонавий ўзбек миллий адабиётининг ёрқин юлдузларидан бири Эркин Воҳидов ижодий фаолиятида шахмат ўйини ҳам алоҳида ўрин тутган. Устоз ҳамиша ақл гимнастикасига вақт ажратганлар ва шахмат ҳақида шеър ҳам ёзганлар.

Хотира турнирининг иштирокчилари қалам аҳли. Таниқли ёзувчи ва шоирлар, журналистлар шахмат доналарида ўз иқтидорларини синаб кўришди. Мусобақа рапид йўналишида 7 турдан иборат бўлиб, ҳар бир иштирокчига 10 дақиқа + 2 сония вақт берилади. Унда фақат Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсия этган ижодкорлар иштирок этади.

Дўстона ва қизғин кечган бахсларнинг якуний натижаларига кўра таниқли, истеъдодли ёзувчи Асрор Мўмин шахматдаям тенгсиз эканлигини намойиш қилиб, биринчи ўринга сазовор бўлган бўлса, таниқли қаламкашлар Талъатбек Примов ва ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад кейинги ўринларни банд этишди. Мусобақа барчага юқори кайфият бахш этди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pfNVByUgq8s" title="Aql gimnastikasi va ijod uygʻunligi!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди. 

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ақл гимнастикаси ва ижод уйғунлиги! (+видео)