Хива шаҳрида термитларга қарши курашда янги ёндашув ишлаб чиқилди. Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида термитлар билан самарали курашиш учун янги ем-хўрак ва тупроқ остидан ишлов бериш қурилмаси яратилди.

Тайёрланган ем-хўрак, Metarhizium anisopliae ва Baveriya тенелла замбуруғлари аралашмаси ва Ferulla ўсимлиги пояси ёрдамида ишлаб чиқилди. Ем-хўрак, нам ва қоронғи жойларда термитлар томонидан уясига олиб кетилди ва замбуруғлар улар орқали тарқалиб, термит оиласида касалликни келтириб чиқарди. Ушбу жараённинг муваффақиятли амалга оширилиши, термитларга қарши биологик курашни янада самарали қилишга имкон яратади.

Шунингдек, Янги турмуш маҳалласидаги аҳоли хонадонлари учун тупроқ остидан ишлов бериш қурилмаси қўлланилди. Ижектор усули ёрдамида термитлар томонидан зарарланган уйлар тупроқ остидан хавфсиз тарзда ишлов берилди. Натижалар шуни кўрсатдики, ишлов берилган уйлар термитлардан ҳимояланган, ишлов берилмаган уйлар эса термитлар томонидан зарарланган.

Ушбу инновацион ечимлар, термитларга қарши курашда янги даврни бошлашга ва биноларни самарали ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бу ёндашув, нафақат Хива, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб термитлардан ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термитларга қарши курашда инновацион ечим топилди