2024 йилда Ўзбекистонда 2,9 миллион тонна гўшт етиштирилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг умумий ҳажми 467 триллион сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,1 фоизга кўп. 2024 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар ҳажми гўшт (тирик вазнда) – 2,9 миллион тоннани ташкил этади. 12,4 миллион тонна сут, 8,8 миллиард дона тухум, 12 миллион тонна сабзавотлар етиштирилган.
Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятлари ҳудудлар кесимида етиштирилган гўшт ҳажми бўйича етакчи.
Ш.Маматуропова,
ЎзА