Президентимизнинг 2024 йил 5 февралдаги тегишли қарорига мувофиқ, Миллий гвардия зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ташкил этиш ҳамда таълим-тарбия соҳасида муносиб иштирок этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айнан ушбу йўналишда “Мактаб – оила – маҳалла” занжирини мустаҳкамлаш борасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси ҳамда ҳамкорликдаги чора-тадбирлар юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда. Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида вилоятда мазкур йўналишдаги ишларнинг бугунги ҳолати ишчи гуруҳ ўрганишлари асосида масъуллар иштирокида таҳлил қилинди.

– Умумтаълим мактабларида давоматни яхшилаш ва ўқувчиларни мактабга қайтариш борасида ўқув йили бошидан ҳозирга қадар, 877 та умумтаълим мактабларида ҳисобга олинган жами 525 минг 95 нафар ўқувчидан 510 минг 879 нафари дарсда иштирок этиб, давомат кўрсаткичи ўртача 97,3 фоизни ташкил этган, – дейди Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси психолог-инспектори Искандар Абдуқаюмов.

Аммо ҳанузгача жойларда давоматнинг ҳақиқий кўрсаткичларини электрон платформага киритмаслик ҳамда дарсга қатнашмаган ўқувчиларни баҳолаш ҳолатлари учраётгани ачинарлидир.

Шунингдек, “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этиш борасида ҳозирда мактабларда видеокузатув камералари тегишли Қўриқлаш бошқармаларига интеграция қилиниб, 100 фоиз мактабларга “ташвиш” тугмаси ўрнатилди. Йиғилиш давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ўқувчиларни спортга кенг жалб этиш чораларини кўриш, вилоятдаги Маҳаллалар уюшмаси билан биргаликда барча МФЙ раислари иштирокида “оила – маҳалла – мактаб” занжири асосида оилалар билан манзилли ишлаш масалаларини жадаллаштириш, маҳаллаларда “Раҳбар ва ёшлар” учрашувларини ташкил этиш кабилар зарур эканлигига алоҳида эътибор қаратилди. Албатта, ушбу вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши, эртанги кунимиз келажаги бўлган болаларимизни муносиб авлод этиб тарбиялашда дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5krTmNaPn9g" title="“Xavfsiz maktab” konsepsiyasini joriy etishga eʼtibor qaratilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда (+видео)