ФОТОРЕПОРТАЖ
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш ойлиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти, Жиноят-қидирув хизмати бошқармаси масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
[gallery-21754]
Соҳа вакиллари ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалиши бугуннинг глобал муаммоси эканлиги, ушбу иллат инсон саломатлигига зарар етказиши билан бирга, ёш авлод келажагига катта хавф солиши хусусида сўз юритди.
Учрашувда мутахассислар ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, саволларига атрофлича жавоб берди. Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик талабалар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбир институтнинг истеъдодли талабалари ва “Тўмарис” халқ ансамбли иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА