Маълумки, мустақилликка эришгунимизга қадар шўро давлатининг бошқарув сиёсати туфайли чекилган азият ва ситамларни биргина халқимиз эмас, ўша вақтда давлатимизнинг нуфузли лавозимларида хизмат қилган кўпгина раҳбарлар ҳам четда қолмаганлари сир эмас. Атоқли давлат ва жамоат арбоби Раҳимжон Ражабов ҳам ана шундай ўта синовли, машаққатли даврда заҳмат чеккан инсонлардан бири эди. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Давлат ва жамоат арбоби Раҳим Ражабовнинг мазмунли ҳаёти ва ибратли хизмат фаолияти ҳақида муаллиф Зиёвуддин Нажимов томонидан ёзилган “Чин маънодаги қатъиятли устоз эдилар..." номли китобининг тақдимоти ўтказилди.
Тақдимот аввалида халқимизнинг фидойи ва заҳматкаш фарзанди Раҳимжон Ражабов ҳаёти, фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Тақдимот тадбирида Республика “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раисининг ўринбосари, таниқли публицист ва журналист Шароф Убайдуллаев ва бошқалар кейинги йилларда миллий мустақиллигимизнинг тамал тошини қўйган, истиқлолнинг дастлабки ва энг оғир, мураккаб йилларида мамлакатимиз, халқимизнинг турли синовларидан эсон-омон чиқиб кетишида жонбозлик кўрсатган заҳматкаш ҳамюртларимизнинг хотирасини ардоқлаш, уларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, ибратли ҳаёт йўлини, фаолиятини намуна сифатида кўрсатишга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидланди. Жамоат арбоби Раҳимжон Ражабов хотираси нафақат яқин дўст биродарлари, шогирдлари, балки ёшларимиз хотирасида ҳам бир умр ибрат сиймосида сақланиб қолади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3694cAl9-ng" title="Ziyovuddin Najimov: “Chin maʼnodagi qatʼiyatli ustoz edilar..."" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, У.Тўхтаев ЎзА